Бир куни подшоҳ вазирларни йиғиб дебди:
— Салтанатимда солиқлар кун сайин ошиб борса ҳам, хазинада пуллар кўпаймаяпти!? Бунинг боиси недир?
Йиғилганлар орасида доно бир вазир катта муз бўлагини олибди-да, “Шоҳимга узатиб юборинглар!” дебди.
Ҳалиги муз бўлаги қўлма-қўл бўлиб подшоҳга етиб келгунча кичкина томчига айланиб қолибди.
Шунда подшоҳ вазирнинг ақлига таҳсинлар айтиб, барча қўл остида ишлаётган амалдорларни ва хазинага келадиган пулларни қаттиқ назоратга олган экан.
Бир йигит қўл телефони мусиқасига қўнғироғига давлат мадҳиясини қўйиб олган экан. Бир куни бекатда автобус кутиб ўтирган экан кимдир унга қўнғироқ қилиб қолибди. Шунда телефонидан мадҳия янграй бошлабди. Орқа чўнтагидан телефонни олиш учун ўрнидан турган йигит атрофдагиларга қараса, ёнидаги одамларни ҳаммаси ўрнидан тураётганмиш.