Набира бувасига:
— Бобо, 1990-йиллар яхшимиди ёки ҳозирми? – дебди.
Буваси:
— Эҳ болам, ўша пайтлар яхши эди-да албатта. Бувинг ёш ва чиройли эди, - дермиш.
Парашютчи осмондан ерга пастлаб бораётса, олдидан қуш учиб ўтаётиб:
— Раққос йигитга саломлар! – деса, парашютчи:
— Қанақа раққос? Мен парашютчиман! – дебди.
Қуш бўлса унга:
— Шу кетишда тўппа-тўғри кактусларни устига қўнишингни биласанми?! Ўшанда кўрамиз... - дермиш.
Бир кампир қўзиқориндан заҳарланиб врачга борибди. Врач кампирга:
— Онахон, ҳар нарсани еяверманг-да! – деса, кампир:
— Болам, ҳар нарсани уволи бор! Увол бўлмасин деб еб қўяман-да, - дермиш.
Бир одам ўғил фарзандли бўлибди. Улфатларини зиёфатга чақириб уларга дебди:
— Келганингизда эшигимизни қаттиқ тепиб очиб кираверинглар!
— Нега тепар эканмиз? Қўлимиз билан очиб кирамиз, - дейишса, ҳалиги одам:
— Қўлингизда совға-саломлар билан оча олмайсизлар-да! – деган экан.
Бир одам қари отахондан сўраётганмуш:
— Қандай қилиб шунча узоқ умр кўргансиз?
Отахон:
— Мен умуман ҳеч ким билан тортишмайман.
— Бўлиши мумкин эмас!
Отахон:
— Гапингиз мутлақо тўғри!
Бир киши 7-қаватдаги уйида сигарет чекиб бўлиб, ахлат челаги ёнига боришга эриниб, қолдиғини очиқ деразадан пастга улоқтирган экан, пастда турган кичкина болакай дебди:
— Амаки, бунақа қилиш мумкин эмас. Бу ёмон одат!
Бу гапни эшитган киши эринмасдан кийимларини кийиб, 7-қаватдан пастга зинадан тушиб кетаётганмиш “Бир таъзирингни бериб келай сен болани. Ҳали сенми менга ақл ўргатадиган”! деб.
Кўчада иккита дўст гаплашиб турса, биттаси ўртоғини машинасига суянибди. Шунда ёнидаги ўртоғи:
— Суянма, ифлос! – деса, нариги шериги:
— Кимни ифлос деяпмас?! – дебди.
— Машинам ифлос, ювилмаган, - деган экан ўртоғи.
Бир содда аёл дорихонага кириб сотувчига дебди:
— Охирги пайтларда хотирам ёмонлашиб, ақлий фаолиятим сустлашгандек бўляпти. Менга мияни яхши ишлашига ёрдам берадиган дори берсангиз...
— Мана шу доридан кунига 3 маҳал ичиб турасиз.
Уйга келиб харид қилган дорини таркибини ўқиб ўтирган хотин эрига қараб дебди:
— Вой ўлмасам адаси... Фалон пулга сотиб олган дорим ҳовлимизда ўсиб ётган оддий ўтлардан тайёрланган экан-ку! Мен бўлсам шунча пул сарфлаб ўтирибман-а...
Эри хотинини гапини эшитиб:
— Ана хотин, дори тасир қила бошлабди, - деса, хотини:
— Қанақасига? – дебди.
— Миянг ишлай бошлади, - дермиш эри.
Растада турган помидорларни ҳаммаси бирма-бир ушлаб чиқаётган харидорга қараб сотувчи дебди:
— Ҳадеб ушлайверманг! Ҳаммасини ушлаб чиқганингиз билан қаттиқ бўлиб қолмайди!
Бир куни подшоҳ вазирларни йиғиб дебди:
— Салтанатимда солиқлар кун сайин ошиб борса ҳам, хазинада пуллар кўпаймаяпти!? Бунинг боиси недир?
Йиғилганлар орасида доно бир вазир катта муз бўлагини олибди-да, “Шоҳимга узатиб юборинглар!” дебди.
Ҳалиги муз бўлаги қўлма-қўл бўлиб подшоҳга етиб келгунча кичкина томчига айланиб қолибди.
Шунда подшоҳ вазирнинг ақлига таҳсинлар айтиб, барча қўл остида ишлаётган амалдорларни ва хазинага келадиган пулларни қаттиқ назоратга олган экан.
194 195 196 197 198 ... 507