Эр-хотин ажрашишмоқчи бўлибди. Суд жараёнида тортишиб қолибди: — Иккита фарзандимиз мен билан қолади, биттаси сен билан! - дебди эри. — Йўқ! Иккитаси мен оламан, биттасини сиз оласиз! - дебди хотини. Судья ажрим қилибди: — Уйга кетаверинглар! Тўртта фарзандли бўлганингизга келасизлар!
— Дунёда сеҳрли пульт пайдо бўлиб қолса эди... Фақат битта тугмаси бўлса! — Қанақа пульт экан у? — Хотинни овозини ўчириб қўядиган.
— Битта савол берсам майлими? — Бериб бўлдинг? — Иккита савол берсам майлими? — Аллақачон бериб бўлдинг. — Хўп! Тўртта савол берсам майлими? — Тўртинчи саволни ҳам бериб бўлдинг. — Қачон? — Ҳозиргина!
Агар эр-хотин урушиб қолса, хотин "Онамникига кетаман" дейди. Ичкуёв бўлса, эр нима деркин?!
Гадой бировни эшигини тақиллатса, уй эгаси чиқиб: — Бироз йиртиқ кийимларим бор, шуни сенга бераман, - дебди. Гадой бўлса: — Мен сал туриб келаман, йиртиқ жойларини тикиб қўйсангиз...! - дермиш.
Бир қиз дўконга кириб дебди: — Банан борми? Яхши пишганидан 1 та беринг. Сотувчи: — Нима қиласиз? Яна ҳар доимгидекми? Қиз: — Йўқ, бу сафар егани оляпман. Сотувчи: — Банандан юзга ниқоб тайёрлаш жонга тегдими?
Икки дўст суҳбатидан: — Ўртоқ, ҳаётингда йўл қўйган энг катта хато қайси? — Тунов куни ўзим яхши кўрган мобил ўйинини 98% бўлганида "отменить" қилиб чиқиб кетгандим. Уни 98% бўлишини мен 3 соат кутгандим...
Чет тилини билмайдиган инсонлар луғатга қараб, бир амаллаб савол бериб олишади-ю, жавобини тушунмай тураверишади.
Бир эркак таксида уйига қайтаётса, автобус бекатида хотини турганини кўриб қолибди. Эркак такси ҳайдовчисига: — Тўхтатиб юборинг, - дебди-да, машина ойнасини очиб хотинига: — Яхши қиз! Танишсак бўладими? – деб бақирибди. Хотини эрини кўриши билан югуриб келиб таксига, эрини ёнига ўтириб олибди ва “Ҳайданг!” дебди. Ҳеч нарсадан хабари йўқ ҳайдовчини оғзи очилиб қолган экан.
Баракалла ўқувчим! Бугунги уй вазифаларингга 5 баҳо. Адангга уй вазифаларини бажаришга ҳеч ким ёрдам бермадими?
192 193 194 195 196 ... 507