Бошлиқни хонасини тозалаётган фаррош аёлни қулоғи эшитмас экан. Бир куни токчадаги гулдон ерга тушиб синибди. Фаррош аёл орқасига ўгирилиб синган гулдонга қараган экан, бошлиқни юраги ёмон бўлиб қолибди. Чунки ўша фаррош опа махфий йиғилишларда бемалол хонани тозалаб юраверган экан-да!
Хотин эрига дебди: — Жудаям семириб кетяпман. Бошқасини ёқтириб қолмайсизми ишқилиб?! Эр дебди: — Хавотир олма хотин! Ўз вазнингда аёллар ичида энг гўзали сенсан!
Мени хотиним эртакдаги ҳаётни орзу қилади. Лекин эртакдаги ҳаётга бизда фақат пул тўғри келади. У ҳам бўлса "Бир бор экан, бир йўқ экан. У ҳам бўлса пул экан" деган жумла тўғри келади.
Болакай: — Буви, кўзингизни юмиб туринг! Бувиси: — Нега? Болакай: — Ойим айтдилар. Сиз кўз юмсангиз, онам тинч яшар эканлар.
Машина ҳайдаб кетаётган дўстидан оғайниси сўрабди: — Дўстим, нега йўлнинг ўнг ва чап тарафларига қараяпсан? Ахир бу йўл бир томонлама ҳаракатланадиган йўл-ку?! — Э-э, бу ерни Қашқадарё дейди. Керак бўлса тепага ҳам қараш керак!
Уяли алоқа оператори раҳбарига телефон қўнғироғи орқали шикоят тушибди: — Алло, сизни ходимларингиз шанба куни тушдан кейин умуман гўшакни кўтаришмайди! Раҳбарнинг жавоби: — Бир нечта ходимларим гўшакни талашиб жанжаллашишади. Душанба куни эрталаб ғолиб чиққан ходим гўшакни кўтаради.
Бир йигит хонасида нос чекиб ётса, отаси кириб қолибди: Шунда йигит нима қилишини билмай, кўйлаги ичига қараб, "Туф-туф-туф чўчиб кетдим", деган экан.
Эр-хотин ажрашишмоқчи бўлибди. Суд жараёнида тортишиб қолибди: — Иккита фарзандимиз мен билан қолади, биттаси сен билан! - дебди эри. — Йўқ! Иккитаси мен оламан, биттасини сиз оласиз! - дебди хотини. Судья ажрим қилибди: — Уйга кетаверинглар! Тўртта фарзандли бўлганингизга келасизлар!
— Дунёда сеҳрли пульт пайдо бўлиб қолса эди... Фақат битта тугмаси бўлса! — Қанақа пульт экан у? — Хотинни овозини ўчириб қўядиган.
— Битта савол берсам майлими? — Бериб бўлдинг? — Иккита савол берсам майлими? — Аллақачон бериб бўлдинг. — Хўп! Тўртта савол берсам майлими? — Тўртинчи саволни ҳам бериб бўлдинг. — Қачон? — Ҳозиргина!
191 192 193 194 195 ... 507