Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир куни Алишер Навоий шогирди Хўжа Осафийга насиҳат қила бошлабди:
— Мен бир нарсага ҳайронман. Шундай ўткир зеҳнли, баланд таъбли бўла туриб, шеър ёзиш билан шуғулланмайсиз.
— Мавлоно хўб айтурлар. Афв мақомида узр баён қиламанки, энди шеър ёзишга зўр иштиёқ билан киришиб кетдим. Ҳатто кечалари ҳам шеър ёзиш билан машғул бўляпман. Масалан, ўтган кеча икки пулга олинган шам ёниб битгунча, икки юз жуфт байт ёздим.
— Ундоқ бўлса, ҳар юз жуфт байтинг бир пул экан-да...
Йирик банкда иш қизғин кетмоқда. Бир пайт ниқобли одамлар, қуроллари билан банк эшигидан бақириб кириб келишибди:
— Ётинглар, қимирламанглар, ҳеч нарсага қўл теккизманг!!! Бу босқинчилик!
Шунда банк раиси бошини кўтариб мамнун овозда:
— Худога шукур-ей, мен солиқ қўмитасидагилар деб ўйлабман-а! – дермиш.
Бир жойда ишлайдиган иккита одам ароқ бутилкаларини кетма-кет бўшатиб, росса кайфлари ошиб суҳбатлари қизиб кетибди ва ичидаги сирларини ошкор қилишга тушибдилар:
— Ие, сенмидинг? Билмаган эканман!
— Ўтган йили таътилга чиқиб, санаторийга сен оламан деган йўлланмани мен илиб кетдим.
— Ие, шунақами, ким илиб кетди деган эдим-а!?
— Шунақа ишлар...! Сени 3-4 марта доғда қолдирганман! Охирги олган хайфсанингга ҳам мен сабабчи!
— Бўлмасам сен ҳам эшит! Эсингдами 2 йил олдин ўғиллик бўлган эдинг. Шуни сабабчиси менман! Кўрдингми, мен ҳам қараб турганим йўқ жавобини қайтардим!