Футбол майдони - камбағаллар бойлардан тепада туриб, уларга бақириб, томоша қиладиган ягона жой ҳисобланади.
Бир кун хотин эридан сўрабди:
— Дадаси нега ухламадиз? - деса, эри:
— Instaдаман, - дебди.
Шунда хотин:
— Унда мени янги расмимга лайк босиб юборинг! - дермиш.
Болакай мактабдан келиб дадасидан сўради:
— Дада,сиз ҳам муаллимани севиб қолганмисиз?
— Ҳа!
— Кейин-чи, кейин нима бўлган?
— Кейинми? Кейин ойинг сени бошқа мактабга ўтказиб қўйган!
Бир куни ўғли чизган расмини дадасига кўрсатса:
— Э, қойил ўғлим! Ҳудди ўзимни чизибсан-ку! Фақат нега сочимни рангини жигаррангга бўядинг? - сўрабди ота.
Шунда ўғил қаламларига қараб туриб:
— Менда "кал" ранг йўқ-да, дада, - дермиш.
Она ўғлини тишини олдириб, стоматолог хонасидан чиқаверишда боласига:
— Врачга нима дейиш керак ўғлим? - деса, болакай:
— Қонхўр аблаҳ! - дебди.
Бир киши тилла балиқ тутиб олибди.
— Тила тилагингни, - дебди балиқ.
— Тошкентдан Чимёнга бир зумда олиб чиқадиган йўл қуриб бер, - дебди ҳалиги одам.
Балиқ:
— Бошқа осонроқ нарса сўрагин! - деса, бояги киши:
— Хотинимни ҳечам тушунмайман. Ҳар куни кайфияти ҳар хил. Шу хотинимни тушунадиган қилиб қўйгин, - деса, балиқ:
— Чимёнга борадиган йўлни қачонга битказиб берай? - дермиш.
Япон ва ўзбек гаров ўйнашибди. Ким узоқроқ умр кўришини билмоқчи бўлишибди.
Ўзбек Японияга бориб қараса, 103 ёшли қария ўтирган экан.
Кейин япон Ўзбекистонга келибди. Бир пайт қараса, тоғдан 102 ёшли қари ўзбек отахон югуриб тушиб келаётганмиш.
— Нима бўлди? - деб сўрашса: ўзбек отахон:
— Отамдан қочиб келяпман. Бобомни хассасини беркитиб қўйгандим, - дермиш.
Ҳурматли қўшнилар!
Мени квартирамдан эшитилаётган мусиқа сизларга ёқса, батареяга 1 мартта уринг. Ёқмаса 2 мартта, кейинги мусиқага ўтиш учун эса 3 мартта уринг!
Муаллиф: 7 қаватдаги қўшнингиз.
Институт ва университетларда контракт асосида ўқийдиган, лекин дарсларга қатнашмайдиган талабаларда ажойиб имконият бор.
Улар бир неча миллион сўмга тўрт йил ичида саводсизликни сотиб олишлари мумкин. Камлик қилса, яна икки йил бор...!
Ёш қиз отасига:
— Адажон, менга планшет олиб беринг? – дебди.
Отаси:
— Сеҳрли сўзни унутдингми қизим...? – деган экан,
Қизи:
— Жамила, – дебди.
Отаси ҳайрон бўлиб:
— Жамила? Бу нима деганинг? - деса,
Қизи:
— Бу жазманингизни исми... - дебди.
Отаси ўзини йўқотиб:
— Планшетни қанақа рангидан олиб берай, устига ғилоф ҳам керакми...? - дермиш.
243 244 245 246 247 ... 507