Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир куни подшо Афандининг ўғлини ҳузурига чақирди. Боланинг қадди-қомати, қоши-кўзи худди отасиникига ўхшар эди. Унинг ақлини ҳам отасиникига ўхшаш-ўхшамаслигини синаш учун болага бир тилла берган эди, у пулни сира олмади.
— Нега тиллани олмайсан?
— Онамдан қўрқаман, у бегона одамдан пул олмагин деган.
— Яша,— хурсанд бўлди подшо,— мен онанг айтган бегона одам эмас, ҳукмдоринг бўламан, ола бер!
— Мен подшо эканлигингизни биламан, онам бунга барибир ишонмайдида.
— Нима учун?—ҳайрон бўлди подшо.
— Агар подшо пул берса, бир тилла эмас, купроқ берар эди, дейди-да.
157
Бир йигит севган қизига:
— Агар қўлимда нечта мандарин борлигини топсангиз, иккаласини ҳам сизга бераман, дермиш.
125

Китоб дўконига кириб "Муаммоларингизни ярмини тез ва осон ҳал қилинг" деган китобни кўриб қолдим. Агар шу китобдан иккита бўлса, ҳамма муаммолар ҳал бўларкан деб 2 та китоб сотиб олақолдим.

30
Бир ҳарбий одам уйига келса, хотини нолибди:
"Бугун кун бўйи бирор мартта ўтирмадим. Фақат тик оёқда бўлдим..."
Буни эшитган эр хотинига дебди: "50 маротаба ўтириб-турилсин!"
27
Ресторанга кириб овқатланаётган хўранда официантни чақириб дебди:
— Кечирасиз, ресторан мусиқачилари пуллик хизмат кўрсатишадими?
— Ҳа, - дебди официант.
— Унда мен пулини тўлайман, илтимос, бироз мусиқа чалмай туришсин, мен овқатланиб олай...! - дебди хўранда.
40
Моддий ёрдам - бу ўғирлик қилишни билмайдиганлар учун компенсация.
44
Иккита электр ўтказгич устунлар бир-бирига қараб дебди:
— Туравериб зерикиб кетдим.
— Мен ҳам, - дебди иккинчиси.
— Юр кетдик, айланиб келамиз. Бир кун чироқсиз ўтиришса ҳеч нарса бўлмас... - деган экан.
25

Нотаниш рақамлардан келган қўнғироқларни қабул қилманг.
Балки танишлардандир...

25
Қиз ташлаб келаётган йигитини орқасидан бақириб:
"Мени ҳеч қачон унута олмайсан!" деган экан.
Ўша йигит ҳозир бу гапни ким айтганини эслай олмабди ҳатто.
26

— Дўстим қаердасан?
— Муаммолар уйидаман!
— Суд биносидан чиқганингдан кейин қўнғироқ қилиб юборгин.

21