Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Афанди саватдай саллани ўраб кўчада борар эди, йўлда бир киши унинг йўлини тўсиб, илтимос қилди:
— Тақсир, шу хатни ўқиб берсангиз?
— Мен ўқишни билмайман,— деди Афанди. У одам ҳайрон бўлиб сўради:
— Бошингизда шундай катта салла билан хат ўқишни билмайсизми?
Афанди бошидан салласини олиб, унинг бошига кийдирар экан, айтди:
— Гап саллада бўлса ол, ўзинг ўқи!
— Доктор, илтимос, ҳозироқ келинг. Хотинимнинг аппендицити қаттиқ безовта қиляпти!
— Хавотирланманг, 2 йил олдин хотинингиз аппендицитини кесиб олиб ташлаганман. Бир одамда аппендицит иккинчи маротаба ўсиб чиқмайди!
— Тўғри, доктор. Лекин одамда иккинчи хотин пайдо бўлиши мумкин.
Бир одам бозордан жўжа хўроз олиб келибди. Уйида қари хўрози бор экан. 2 си ҳар куни уришаркан. Кунлардан бирида қари хўроз шундай дебди:
— Дарвозагача ким биринчи бориб келса, ўша бошлиқ бўлади.
Жўжа хўроз тез югуриб дарвозани олдига етган экан, хўжайин уни отиб ташлабди ва:
— Нуқул олиб келган хўрозларим кўчага югуради-я, - дермиш.
Корхона раҳбари минбарга чиқволиб:
— Олдин ҳам яхши яшардик, хозир ҳам яхши яшаябмиз бундан кейин ҳам яхши яшаймиз! - деса,
Котиба ўрнидан туриб:
— Бизчи? - дермиш.