— Айтинг-чи, омонатингизни қаерда сақлайсиз?
— Орзуларимда…
— Оилангизда янги фарзанд туғилди, шекилли.
— Янги дейишга ҳам тилим бормайди. Бақириб-чақиришидан анча тажрибаси борга ўхшайди.
Ёши элликдан ошган, соч-соқоли оқарган одам ёш бир қизга уйланибди, сартарошга бориб:
— Уста, яқинда уйландим. Сизга малол келмаса, шу сочимдаги, соқолимдаги оқларни олсангиз, - дебди.
Сартарош пинагини бузмай мижознинг соч-соқолини тагидан қиртишлаб олибди. Сўнг олинган сочларни ҳалиги кишининг олдига қўйди.
— Кечирасиз, жуда шошилинч ишим чиқиб қолди. Сизга малол келмаса, оқларини ажратиб турсангиз, - деб чиқиб кетибди.
Бир куни ота эрка қизига дебди:
— Бор ҳовлиларни супур.
Қиз:
— Воой, - дебди.
Шунда ота:
— Унда идишларни ювиб қўй.
Қиз:
— Воой
Ота аччиқланиб дебди:
— Яна бир марта вой-войласанг эрга бериб юбораман.
Қиз:
— Вой-вой-вой-вой!
10 ёшли бола дадасидан сўраяпти:
— Дада, фонаригим қани?
— Фонарни нима қиласан?
— Учрашувга кетяпман.
— Мен учрашувга фонар олиб бормасдим...
— Кўрдингизми, қоронғида кимни танлагансиз!!!
— Менинг исмим Баҳодир, дўстларим мени Баҳо деб чақиришади.
— Менинг исмим Рамзиддин, дўстларим мени Рам деб чақиришади.
— Менинг исмим Итолмас, дўстларим менинг исмимни тўлиқ айтиб чақиришади.
Бир куни йигит қизга қараб:
— Шириним мени, асалим, сен осмондан тушгансан, - деса,
Қиз:
— Вой, бўларакану шунақа ширин гаплар гапирсаям, ҳадеб сўкмасдан...
Йигит:
— Ҳа, фақат ерга бетинг билан тушгансанда, - дермиш
Пошшо саройидаги ҳамма аъёнлар Афандини ёмон кўрардилар. Улар пошшога Афандининг устидан ғийбат қилишар, унинг ҳақида турли-туман уйдирмалар тарқатишар эди. Бироқ Афанди билан учрашганларида ҳамиша ўзлари шарманда бўлишарди.
Бир куни улар тўпланишиб пошшонинг олдига киришдилар-да, Афандининг оғзи сассиқлигига уни ишонтирмоқчи бўлишди. Иғво устига тасодифан Афанди келиб қолди. Аъёнларнинг ранги-қути ўчиб, дамлари ичига тушиб кетди.
Пошшо ҳақиқатни билмоқчи бўлиб Афандидан сўради;
— Қани, яқинроқ ўтирчи, аъёнлар сенга қаттиқ касаллик йўлиққан дейдилар, ростми?
— Шоҳим, уларнинг ҳаммаси менинг қадрдон дўстларим, улар ёлғон гапиришмайди, эшитайчи, улар нималар дейишдийкин?
— Буларнинг айтишларича, сенинг оғзинг ёмон сасиб кетган эмиш.
— Уларнинг гаплари жуда тўғри, шоҳим,— деди Афанди,— ҳозиргача мен уларнинг хиёнати, аҳмоқона қилиқларини бировга айтмай ичимга юта берганимдан, ўша иллатлар ичимда сасиб, оғзимдан чиқмоқда.
— Алла болам, ухла ширин тушлар кўр, ҳойнаҳой тушингга оппоқ қуёнчалар кирса керак-а?
— Йўқ, аввал: "Kango'ни рекламаси кетади".
Афанди ярим кечада ўзи ёлғиз айланиб юрган эди, миршаб ушлаб олди:
— Бемаҳалда нима қилиб юрибсан?—сўради миршаб.
— Уйқум қочди,— жавоб берди Афанди,— шуни қидириб юрибман.
276 277 278 279 280 ... 507