Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Яқин дугоналар кўришиб, кафеда ўтиришибди. Кейин ҳамма аёллар ўзларининг эрига “Мен сизни севаман!” деган СМС юборишмоқчи бўлишибди. Уларнинг ёзган СМСларига эрларнинг жавоблари “ҳайратланарли” эди...
1. Ким бу?
2. Онаси, тинчликми???
3. Тўғрисини айт! Машинани нима қилдинг?
4. Тушунмадим...
5. Нечи пул керак яна?
6. Кимга ёзгандинг бу смсни?!
7. Нима сўрамоқчи бўлсанг ҳам, жавобим йўқ!
8. Яна дугоналаринг билан ўтирибсанми ?!
9. ?
10. Туш кўраяпманми?
19
Электрон ҳужжат айланиши баъзи давлатларда жуда “самарали” ишлаб келмоқда.
Ҳужжат тайёрланади, имзолаш учун принтердан қоғозга чиқарилади, имзо қўйилганидан сўнг яна сканерланади, тегишли ташкилотга юборилади ва ушбу ташкилотда ҳужжат яна принтердан чиқарилиб, ёрлиқ (фишка) билан раҳбарга киритилади. Раҳбар кўрсатмаси билан қайтиб чиққан ҳужжат яна сканердан ўтказилиб, папкага тикилади. Ҳақиқатдан ҳам ҳужжат “айланиши” ...
15
Бир отахон врачга борибди. Врач отахонни текшириб туриб, баданида “галия” деб ёзилган татуровкани кўриб қолибди.
— Ие отахон, севган қизингиз бўлганмиди? – деб сўрабди врач.
Отахон:
— Йўғ-е болам! Португалияга урушга борганимда “Португалия” деб ёздириб олгандим. Нечи йил ўтди. Ёзувни ярми ўчиб, “галия”си қолди, - дермиш.
15
Бир майор самолётдаги солдатларга дебди:
— Битта душманни "тинчитиб", шахсий бирор буюмини олиб келсангиз, ҳар бирига 1 миллиондан бераман.
Самолёт тўхтабди. Бир соатга бормасдан, солдатлар бир халта буюмлар кўтариб келишибди.
Шунда ҳалиги майор:
— Бу нима қилганингиз ахир биз ўзимизни шаҳарга заправкага қўниб ўтган эдик-ку! - деган экан.
18
— Дугонажон, жуда омадлисан-да...
— Нега унақа деяпсан?
— Эрингни айтаман-да... Сени ҳечам уришмайди, жаҳл қилмайди,...
— Ахир у тўртинчи мартта уйланиши...
— Нима бўпти?
— Аввалги хотинлари билан урушиб, жанжаллашиб бўлган...
17
Хотин эридан сўрабди:
— Азизим, агар мен мабодо сизни ташлаб кетсам, кўз-ёш тўкмайсизми?
Эри ўйлани-и-и-иб туриб:
— Кўз-ёш дейсанми? Ҳар-ҳар замонда йиғлаб турсам керак...
Хотини аразлаб:
— Нега энди ҳар-ҳар замонда? Ҳар доим эмас?
Эри:
— Овқатга пиёзни ҳар доим ҳам тўғрайвермасам керак...!?
21
— Менга қара дўстим. Ўзга сайёраликларни ўлдирса ҳам қамашадими?
— Ҳа! Фақат жиннихонага!
18
ЙПҲ ходими машинани тўхтатиб дебди:
— Сиз соатига 120 км тезликда келяпсиз. Аслида 60 км/с да юриш керак.
Ҳайдовчи:
— Ахир биз икки кишимиз-ку, - деган экан.
16
Икки дўст суҳбатидан:
— Дўстим энди нима қиламиз? Қўл қовуштириб ўтириш жонга тегди!
— Ундай бўлса оёқни узатиб ётамиз!
18
Иккита бойнинг суҳбати:
— Ҳозирги замонда ҳалол бўлиб яшаш қийин...!
— Сенга бу гапни нима алоқаси бор?!
17