— Заводга ишга кирган эдим. Биринчи иш кунимдаёқ жароҳат олдим.
— Қандай қилиб?
— Алишер, болғани ташлаб юбор! - деб тепадагиларга бақиргандим... Кейин билсам заводда 20 та Алишер ишлар экан.
Бир бемор шифокорга келиб:
— Ёрдам беринг. Мени қулоғим оғрияпти. Нариги хонадаги врачлар қулоғингизни кесамиз дейишяпти...
Шифокор:
— Тавба, нега ундай дейишади. Қўрқитиб юборишибди-ку сизни!!! Мен сизга бир дори бераман. Уч кун ичасиз.
Бемор:
— Кейин кесишмайдими қулоғимни?
Шифокор:
— Йўқ. Қулоқларингиз ўзи узилиб тушади...
Байрамни эртасига бошлиқ ҳамма ходимларни мажлисга йиғибди. Кайфияти йўқ, авзойи бузуқ, ходимларга қараб:
— Кеча байрамда ким ичди? - деб савол берса, ҳеч ким индамабди. Бошлиқ яна:
— Яна бир марта сўрайман, кеча ким ичди? Яна ҳамма жим.
— Охирги мартта сўраяпман. Кеча ким ичди, - деса, бир ходим ўрнидан туриб, қўрқиб:
— Мен ичгандим, - деса, бошлиқ
— Сиз мен билан юринг! "Бош оғриқ" қиламиз. Қолганлар ишини қилсин! -дермиш.
Тоғда яшайдиган бир одам зебра сотиб олибди ва қўшниларига мақтаниш учун зебрани миниб қишлоқни айланиб юрса, битта қўшниси:
— Мен ҳам миниб кўрсам майлими? - деб сўраган экан,
— Майли, - деб, унга зебрани берибди. Қўшниси зебрада бир айланиб келиб:
— Иномарка барибир бошқача-да... - дермиш.