Ўртоқларидан бири Афандини уйга таклиф қилди. У меҳмонхонанинг тўрида ўтирган эди, эшон кириб келди.
— Қани, тақсир, буёққа ўтсинлар, - деб, унга ўз жойини бўшатиб берди.
Имом домла кириб келди. Унга ҳам жой бўшатиб, ўзи сал пастроққа ўтирди.
Кейин элликбоши, бирмунча боёнлар кириб келишди. Афанди:
— Қани юқорига, юқорига, - деб, уларни ҳам тўрга ўтқизворди.
Бундоқ қараса, ўзи пойгакка тушиб қолипти. Афандининг диққати ошиб турган эди, эшикдан бир кўппак ит мўралади. Иккала қулоғидан чўзиб уни ҳам ичкарига тортди-да:
— Бор, сен ҳам тўрга чиқ! - деди.
Бир аёл фарзанд туғишда чақалоқни юқори тезликда туғармуш! Докторлар болани ушлаб қололмай бола майиб бўлиб қоларкан. Шунда чора топилибти. Футбол дарбозабонини олиб келишибди. Бола "ПАҚ" этиб учиб чиқибди. Чақалоқни ушлаб қолган дарвозабонни докторлар олқишлашди. Дарвозабон касбига содиқ қолиб "очилила" деб болани майдонга тепиб юборибди.