Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Ҳарбий хизматга кетишдан аввал мактабда ўқитувчилик қилган аскар армияга бориб, ўт ўрибди, оғир юк ҳам ташибди, ер ҳам қазибди, ҳамма ёни супуриб ҳам чиқибди. Командирлар унга:
— Бўлди, энди сени махсус қисмга хизматга ўтказамиз. Синовдан яхши ўтдинг, - дейишса, аскар уларга:
— Йўқ, менга шу ер ҳам бўлаверади. Мен ўзи ўрганиб қолганман, - дермиш.
Эшак билан мол тортишиб қолибди.
— Мен ақллиман.
— Йўқ, мен ақллиман.
— Юр, одамдан сўраймиз, - дебди эшак.
Бир одамни топиб сўрашибди:
— Ким ақлли? Эшакми ёки молми?
Одам дебди:
— Мол катта йўлдан ўтаётганда, аввал чапга кейин ўнгга қараб ўтади.
Эшак эса йўлдан ўтаётганда молга ўхшаб ҳеч қаерга қарамайди...!
Ёш бўлса ҳам ҳақиқатни билади.
— Болакай, сен катта бўлсанг ким бўлмоқчисан?
— Катта бўлсам, катта бўлсам-чи... Албатта бутун дунёни айланиб чиқаман. Ҳамма давлатларни кўриб, сайёҳат қилиб юраман. Кўп машиналарим, миллионлаб мухлисларим бўлади. Ҳеч қандай иш қилмасам ҳам катта ойликни олавераман-олавераман...
Мен катта бўлсам – футболчи бўламан!!!
Зиқнароқ бир одам такси тўхтатиб сўрабди:
— Фалон жойгача борсам, қанча бўлади?
Таксичи унга:
— 10 минг бўлади, - дебди.
Ҳалиги одам пулни эшитиб:
— Унда шу юкларимни ўша жойга олиб бориб ташланг. Мен орқангиздан югуриб етиб оламан, - дермиш.