Иккита қиз билан юраман, қайси бирини танлашни билмаяпман.
— Қалбинга қулоқ сол, қалбинг нима деяпти?
— Қалбим хотининг билса ўлдиради деяпти.
Икки бўлажак инженер суҳбатидан:
— Бармоқларингни уриб олмаслик учун болғани қандай ушлаш кераклигини биласанми?
— Хўш, хўш?
— Икки қўллаб.
Йигит:
— Асалим сани севаман, санчи?
Қиз ерга қараб:
— Ҳа, албатта жудаям.
Йигит:
— Вой мани иболи ширинтойим мандан уялганингдан севишингни ерга қараб айтдингми?
Қиз:
— Ахир ўзингиз айтгансизку "кўзимга қараб ёлғон гапирма", - деб.
— Хитой пойтахти қаер, биласанми?
— Эсимга тушмаяпти. Тест қилинг, топаман.
— Тест? Ҳмм, Ҳўп.
A) Текин
B) Секин
C) Лекин
D) Пекин
— Доктор, операциядан кейин мен пианино чала оламанми?
— Албатта чала оласиз.
— Худога шукурей, илгари чалишни билмасдим.
Дўсти жўрасидан сўрабди:
— Умрингда хотинингни урганмисан?
— Фақат ҳимояланаётганда.
— Кеча бир қуш тутдим, — деб гап бошлади бир лофчи — тумшуғиннинг ўзи нақд ўн олти метр. Қовурғаларидан дарёга кўприк қурдик.
Бошқа лофчи гапга аралашди:
— Агар гапинг рост бўлса, мен ушлаган қушнинг боласини тутганга ўхшайсан.
Ишёқмас, текинтамок, дангаса одамлар учун 8 қоида:
1 — Ётадиган кроватингни ўзингни севганингдек сев.
2 — Кимдир дам олаётганини кўрсанг, албатта, ёрдамга ошиқ.
3 — Иш - мукаддас нарса, унга тега кўрма!
4 — Қайсидир ишни эртага қолдириш мумкин бўлса, уни асло бугун бажарма!
5 — Ишлаганлар соғлом бўлади, дейишади, демак, беморларга иш қолдириш керак, улар соғайишсин.
6 — Тўсатдан ишлагинг келиб қолса, шошилма. Чуқур нафас ол, ўтиб кетади.
7 — Асло унутма, иш барибир тугамайди!!!
8 — Агар кўп ишлаш билан миллионер бўлиш мумкин бўлганда эди, унда ҳамма ишчилар бойиб кетган бўлар эди.
Байрам арафасида эр хотинига тинмай тиржая бошлади:
— Дадаси, нима гап, намунча менга қараб тиржаясиз?
— Э, хотин! Кеча телевизорда "Агар хотинингизга байрамга совға сотиб ололмасангиз, табассум қилинг", дейишди.
Концертда ўтирган бир киши ёнидаги одамдан сўради:
— Нега қўшиқчи қўшиқ айтиб у ёқдан-бу ёққа чайқалаверади?
— Қимирлаб турган нишонни уриш қийин бўлади-да.
335 336 337 338 339 ... 507