Футбол ишқибози ўғлини эркалатиб дебди: — Мени ёлғизим, ширин болам, келажагим мени! Сен мени ҳаёт ўйинимда урган голимсан! Шунда хотини эрига қараб дебди: — Менчи дадаси? — Сен ҳам урган голимсан. Фақат автоголсан-де, - дермиш эри.
Бир мотивацион спикер ҳамкасбидан сўрабди: — Қандай қилиб даромадни кўпайтириш мумкин? Ҳамкасби дебди: — Истасанг гапириб бераман. — Йўқ, гапириб беришни ўзим ҳам биламан. Сен аниқ кўпайтириш усулини ўргат!