Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир киши барга кириб 10 та стаканга ароқ қуйдирибди. Стаканларни 2-сидан бошлаб 9-стакангача ичиб “Қанча бўлади?” деб пулини тўлабди.
Бармен бўлса:
— Ака нега бундай қилдингиз? – деса, киши:
— Бу ароқни биринчисини кетиши қийинда савил! Шунинг учун биринчини ичмадим, - дебди.
— Ўнинчи нега қолди? – дебди бармен.
— Охиргиси ортиқчада! – дермиш киши.
14
Бир одамни хотини эрига дебди:
— Адаси озмоқчиман! Белимга обрач олиб келиб беринг...
Эри “Хўп” деб, эртасига обрач олиб келиб берса, хотинини белига шундоқ лойиқ келибди. Хотини “Вой! Нега бунақасини олиб келасиз?!” деб минғирласа, эри хурсанд бўлиб:
— Ана хотин кўрдингми? Сени размерингни топибман! Лоп-лойиқ келди-я... Кўйлак олиб бермасам ҳам ўлчамларингни яхши биламан, – дермиш.
11
— Кўчада кетаётганингда қизил, кичкина одамча турганини кўрсанг нима қилган бўлардинг?
— Қизил одамча??? Милицияга телефон қилган бўлардим.
— Тентак, қанақа милиция!? Тўхтаб, машиналарга йўл беришинг керак.
11
Бир чувалчангни думи узилиб ярми ташқарида қолиб кетибди. Чувалчанг қайтиб ташқарига чиқиб, ўзини думини кўриб қолиб дебди:
— Салом, танишсак бўладими? Бу ерда нима қилиб турибсиз?
13
Гул дўконига бир эркак кириб сотувчига дебди:
— Менга энг чиройли гулдастангиздан берсангиз... Хотинимга!
Сотувчи:
— Жуда ажойиб! Хотинингизни туғилган куними?
Эркак:
— Йўқ, учрашадиган кунимиз.
Сотувчи:
— Танишган кунингизми?
Эркак:
— Йўқ. Мен бир ойдан бери уйга келмаяпман. Бугун уйга бораман, учрашамиз.
11
Бир аёл дугонасига қўнғироқ қилиб нолибди:
Қизим тарбиясиз бўлиб кетяпти. Энди 16 га тўлди-ю, очиқ-сочиқ кийиниб олиб ярим тунгача кўча санғийди... Мана, бугун мени 30 ёшга тўлганим билан табрикламади ҳам...
13
Психиатр:
— Тушунишимча, бугундан свет, газ ва бензин нархи ошганини эшитиб умуман асабийлашмадингиз, тўғрими?
— Тўғри. Мутлақо!
— Бу касаллик сизда қачондан бери кузатилади?
15
Бир куни қўйлар йиғилишиб, подачини ёнига бориб дейишибди:
— Биз бўрилар билан шартнома тузмасак бўлмайдими? Қачонгача шу аҳвол! Бир вакил танлаб бўриларни олдига жўнатамиз. Нима қилсак уларни қорни тўқ бўлади-ю, биз тинч бўламиз!
Ҳуллас вакил қўй бўриларга борса, бўрилар йиғилиб турганмиш.
Бўйилардан бири вакил қўйни гапларини эшитиб бўлиб, дебди:
— Агар ҳар куни битта қўй ўз оёғи билан шунақа келиб турса, муаммо ҳал!
12
— Нима учун баъзи одамлар чақмоқ бўлаётганида ўзига оро бериб, тек туришади?
— Ҳайратланаётган бўлиши мумкин.
— Йўқ. Улар кимдир тепада селфи қиляпти, деб ўйлашади.
17
Бир аёл шифокор ёнига келиб дебди:
— Доктор менга ёрдамингиз керак!
— Нима шикоятингиз бор?
— Тўйдан кейин кўзим умуман пулларни кўрмайдиган бўлиб қолди...
14