Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Офис фарроши эрта тонгдан ишга келса, ҳамма ходимлар келиб бўлишган экан. Улар хонадаги жиҳозларни жойини алмаштирар, шкаф ва столларни у ёқдан, бу ёққа сурар эканлар. Фаррош ҳайрон бўлиб:
— Нима қиляпсизлар? – деса, ходимлар:
— Холажон, биз доим шунақа қиламиз. Фирмамиз ишлари юришмай қолса буюм ва жиҳозларни жойини алмаштирамиз. Шунда савдо ҳам юришиб кетади, - дейишибди.
Шунда фаррош:
— Эҳ... Мен бу ерда анча йилдан бери ишлайман. Бошлиқ савдо пасайиб, ишлар юришмай қолганидан хабар топган заҳоти мебелларни эмас, ходимларни алмаштиради, - дермиш.
Иккита йигит шифтдаги чироққа лампочка ўрнатмоқчи бўлишибди. Қўли етмагач, бири иккинчисини елкасига чиқибди. Анча вақтдан кейин пастда кўтариб турган йигит елкасидаги дўстига:
— Ўрнатиб бўлдими? – деса,
— Сен айланмасанг, қандай қилиб ўрнатаман? – дермиш.
Эр-хотин ажрашиш учун суд залига келишди.
Хотин:
— Жаноб судья, эрим ошхонадаги барча идиш-товоқларни сотиб, пулини “ичиб” юборибди. Бу эр билан ортиқ яшай олмайман!
Эр:
— Мен ҳам бунақа хотин билан яшай олмайман! Ошхонадаги идишлар йўқлигини уч ҳафтадан кейин билди-я!?