Бир йигит трактор паркига ишга кириш учун синов-имтиҳон топшираётган экан. Саволларга жавоб бера олмагач, директорни жаҳли чиқиб:
— Сиз ўзи трактор минганмисиз? - деса, йигит:
— Ҳа, албатда минганман! - дебди.
— Қанақа трактор мингансиз? - деса:
— Қизил трактор минганман, - дебди.
Йирик нефть ишлаб чиқариш заводи директорига савол беришди:
— Ўртоқ бошлиқ, сиз ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган одамни ўзингизга ҳайдовчи қилиб ишга олган бўлармидингиз?
Директор:
— Йўқ албатта! Ахир мен ўз жонимни хавфга қўя олмайман-ку!
— Унда нега фалсафа факультетини битирган жиянингизни ўзингизга ўринбосар этиб тайинладингиз?
Дунёда хумдек-хумдек, қовоқдай-қовоқдай, бирор марта ишлатилмаган – “свежий-свежий” каллалар жуда кўп. Ҳали кўрасиз, бу каллалар бирдан ишлаб кетса, бутун дунёда инсонларга хизмат қиладиган кашфиётлар бўлиб, халқ манфаатига хизмат қила бошлайди.