Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Дугоналар суҳбатидан:
— Эримни феъли жуда-ям оғир, умуман яшаб бўлмайди.
— Унда ажраш у билан...
— Ажраш?! Нималар деяпсан?! Мени ҳаётимни расво қилган одамни шунчаки озодликка қўйиб юбориб, бахтли ҳаётга қайтараман-ми?
13
Ишга жойлашиш учун келган инсон билан суҳбат:
— Ўзингизни кучли сифатингизни айтиб беринг?!
— Қатъиятлилик!
— Жуда яхши. Сизга келгуси ҳафтада қўнғироқ қиламиз.
— Кераги йўқ. Унгача мен ўзимга бошқа иш топиб бўламан.
11
Ота: Ўғлимни телефонини қўлимга олиб, қарадим. Хотинимни рақамини "Хўжайин" деб ёзиб қўйибди. Мени рақамимни нима деб сақлаган экан??? "Хўжайиннинг хўжайини" деган ёзув чиқди. Маъқул!
12
Терговчи сўроқ қилинаётган кишидан сўрабди:
— Фақатгина ўз кўзингиз билан кўрган нарсаларни айтинг! Демак, туғилган санангиз?
— Билмайман, ўртоқ терговчи. Буни мен кўзларим билан кўрмаганман!
11
Қурилишга текширув комиссияси келиши кутилаётган экан. Бригадир ҳамма ишчиларни йиғиб, дебди:
— Нима бўлишидан қатъий назар, ҳеч нарса сездирмасликка ҳаракат қилинглар. Ҳудди шундай бўлиши керакдек тутинглар ўзингизни! - дебди.
Текширув комиссияси келиб турса, бирданига девор қулаб тушибди. Шу пайт ишчилардан бири хурсанд бўлиб, соатига қараб дебди:
— Роппа-росса 11:00! Тўппа-тўғри! Жуда-ям аниқ! Ҳудди ҳисоблаганимиздек!
12
Ҳарбий қисмни текширгани келган генерал саф кўригини ўтказмоқда:
— Шикоятлар борми? — сўради у.
— Ҳудди шундай, ўртоқ генерал, бор шикоят! — жавоб берибди сержант Иванов, — Командир мени дангасаликда айблаб, нуқул бўкиб қолгудай еб-ичишим, эртадан кечгача ухлашим ва шу боис башарам ёғ босиб, коптокка ўхшаб қолганини айтиб, менга бақиргани-бақирган. Ўзининг башараси эса сизнинг башарангиздан баттар ёғ босганидан хабари йўқ!
10
— Сизларни иноқлигингизга ҳавас қиламан. Турмуш қурганингизга 20 йил бўлди. Ҳалигача эр-хотин сайрга чиқганда бир-бирингизни қўлингизни ушлаб юрасиз...
Эр:
— Агар мен хотинимни қўлини бир дақиқага қўйиб юборсам, у албатта дўконга кириб, ўзига бирорта янги кийим сотиб олади!
10
Иш вақтида ижтимоий сайтларда, телеграмда ўтиришнинг катта фойдаси бор.
Ён томондан кўриш, эшитиш, реакция, тезкорлик, чаққонликни ривожлантиради.
17
Бошлиқ хонасида турган қоғоз майдалагичга ҳужжатни қўйибди-да, котибасидан сўрабди:
— Қайси тугмасини босиш керак?
— Қизил тугмани босинг, - дебди котиба.
Қоғоз майдаланибди. Шунда бошлиқ котибага қараб:
— Шу ҳужжатдан яна битта нусха чиқариш керак, - дермиш.
15
Бу йил ёзда томинг қаерларгадир кетди. Сен бўлса ҳаттоки чорвоққа ҳам чиқиб келмадинг...
15