Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
— Оғайни кўчага чиқиб қарагин, иккита қиз сени деб жанжаллашишмоқда!
— Кўрдингми?! Қанақа зўр боламан...! Мени деб қизлар бир-бири билан уришиб кетишади...!
— Йўқ, улар бир-бирига: Сен олиб кет уни, ўзинг олиб кет, менга-ям керакмас! дейишяпти.
— Дўстим, айт-чи, кимга уйланганим яхши? 45 га кирган бой бевагами ёки мени севадиган оддийгина камбағал ёш қизгами?
— Албатта ёш қизга-да! Ахир оилавий ҳаётда энг зарури – бу муҳаббат эмасми?! Айтганча, у бева ким? Нимага мен уни билмайман? Қаерда яшайди?
Ҳарбий хизматни ўтаётган ўғлига ота-онасидан хат келибди:
"Азиз болажоним! Мана, хизматинг ҳам тугай деб қолди. Уйга қайтишингга қандай совға тайёрлаб қўяйлик? Машина олиб қўяйликми? ёки янги уй олайликми? Балки келин топиб қўярмиз...?"
Армиядаги ўғлидан жавоб хати келибди:
"Меҳрибон адажоним ва онажоним! Менга машина ҳам, уй ҳам, келин ҳам керакмас! Битта қўчқор олиб, унга Қўчқоров деб лақаб қўйинглар. Ҳарбий хизматдан уйга қайтгач, ўша прапоршик Қўчқоровни сўйиб, гўштини ейман!"