Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Немис, яҳудий ва рус аёллари бола туғибди.
Туғуруқхонада чақалоқлар алмашиб қолибди. Оталар бунинг чорасини кўра бошлашибди.
Немис:
— Ҳай Гитлер! - деса, бир чақалоқ қаддини ростлабди.
Шунда немис:
— Бу меники, - деб чиқиб кетибди.
Рус ота, бир болани қўлига олибди.
Шунда яҳудий:
— Нимага энди бу гўдак сеники бўлсин?
— Немис: "Ҳай Гитлер" деганда, менинг болам муштларини тугди, сеники эса иштонига ўтириб қўйди.
116
Кунлардан бир кун машҳур италян қўшиқчиси Энрико Карузо ижодининг илк даврида кичик бир шаҳар саҳнасида концерт бераётганди. Шу пайт томошабинлардан бири унга қарата карам бошини отиб юборади. Қўшиқчи ўзини йўқотмай шундай жавоб қилади:
— Айрим томошабинлар менинг ижроимдан таъсирланиб калласини йўқотиб қўйишди.
133
Қиз:
— Жоним, мени уйқим келяпти, эртак айтиб беринг!
Йигит:
— Мен сизга уйланаман!
140
— Жоним, ман Жульетта, сиз эса мани Ромеом бўлишингизни хоҳлайман!
— Нима сан мани, заҳар ичиб ўлишимни хоҳлайсанми?
123
Газетада эълон: 40 ёшли хотинимни 2 та 20 ёшли аёлга алмашаман.
183
Мен 7 йил ичмадим, чекмадим, қизлар билан юрмадим, биринчи синфга бордиму айнидим!!!!
107
Уч оғайни алкаш ичмоқчи бўлиб, зўрға бир бутилка ароққа пул йиғибди. Энди ичамиз деганда, қарашса - газаги йўқ эмиш.
Шунда биттаси чўнтагини ковлаб-ковлаб, бир кичкина чеснок донасини топибди. "Мана закуска ичиб, ҳидлаб қўямиз", деб ўзи биринчи ичиб ҳидлаб чеснокни иккинчи шеригига берибди. У эса ароқ ичибди-да, чеснокни еб қўйибди.
Шунда учинчи шериги унга қараб:
— Нима сан aҳмoқ, фақат овқат егани келганмисан? - дермиш.
105
— Кеча бошлиғим мени ишдан бўшатворди, ифлос.
— Нима айб қилгандинг?
— Қаердан билай, 6 ойдан бери ишга бормаган бўлсам...
111
— Гули, сен бутунлай сурбетлашиб кетяпсан! Кечқурун уйга "драбаданг" маст келдинг!
— Қанақа маст! Мен овсиним билан озгина озгинадан ичдик холос! Буни устига ошхонадаги идишларни ҳам ювиб қўйганман.
— Ҳа, ўсимлик ёғи билан!
106
— Аёлни қора мушук кесиб ўтган йўлдан юришга кўндириш мумкинми?
— Мушукни изига қайтариш осонроқ.
130