Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
— Азизим, менга узук олиб беринг.
— Узукка пулим йўқ!
— Ундай бўлса, кўйлак оберинг.
— Кўйлакка ҳам йўқ пул...
— Оғзимни ёпиш учун ҳеч бўлмаса сақич олиб берарсиз?!
118
— Тушимда бўйдоқ эмишман, сени қўлингни сўрабман.
— Намунча хурсандсиз?
— Сен рад жавобини берибсан.
107
Котиба бошлиғига деди:
— Хотинингиз телефонда илтимос қиляпти.
— Илтимос қиляпти? Унда бу менинг хотиним эмас!
113
— Шанба куни тўйга боришим керак. Лекин ҳечам боргим келмаяпти.
— Ундай бўлса борма.
— Бормасам бўлмайди-да, куёв ўзимман!
117
— Айбланувчи Қодиров! Сиз солиқларни тўлашдан айнан прокурор гапириб берган усуллар билан қочганмисиз?
— Йўқ. Лекин прокурор айтиб берган усулларни ҳам кўриб чиқиш керак, албатта.
120
Афанди янги уй қурдириш ниятида чиройли, баланд уйларга қараб юрган экан. Бир куни олдидан жудаям ҳашаматли уй чикибди. Бу уй афандига ёқиб, уйни қурган устани топмоқчи бўлиб турса, битта рус йигит ўтиб қолибди.
— Бу уйни ким қурганини билмайсанми?, - деса,
— Я незнаю, - дебди йигит.
Афанди эса бу "Я незнаю" деганлари устани исми деб ўйлабди. Уни қидириб кетаётса, олдидан яна битта чиройли уй чиқибди. Бу уй олдингисидан ҳам чиройли экан. Бу уйни қурган устага уйимни қурдираман, деган ҳаёлда турса, олдидан рус аёл чиқибди.
— Бу уйни ким қурганини билмайсизми?, - дебди афанди.
Аёл эса:
— Я незнаю, - деб жавоб қайтарибди.
— "Я незнаю" дегани ўйлаганимданам зўр экан. Бу устанинг уйини албатта топаман, - деб кетаверибди.
Бир пайт олдидан қабр чиқибди. Қабрнинг ёнгинасидан ўтиб кетаётган рус чолдан:
— Бу кимнинг қабри?, - сўрабди афанди.
Чол эса:
— Я незнаю, - дебди.
Афанди чолнинг жавобини эшитиб:
— Кеч қолибман-да, - деган экан.
125
Бир куни афанди мардикор бозорига бориб қараса, одамлар фақат кучли, бақувват йигитларни ишга олаётган экан. Афанди нима қилишини билмай, ҳийла ишлатмоқчи бўлибди. Ҳамма мардикорларни йиғиб:
— Ҳаммангизни ҳозир ишга олиб кетишади, ҳов анави ерга бориб туринглар, машина келса кетасизлар, - деб алдабди.
Бир паста мардикор бозор бўшаб қолган экан, зум ўтмай афандини бир одам келиб ишлашга олиб кетган экан.
102
Қиз йигитига:
— Жоним нимага жимсиз? Бирор нарса гапириб беринг. Зерикиб кетдим.
Йигит:
— Нимани гапирай? Қулоғинг кар бўлса сени. Ҳеч нарсани эшитмасанг. Гапирганим билан нима фойда?, - деса,
Қиз:
— Вой, кейинчи? Кейин нима бўлди?, - дермиш.
111
Йўлда кетаётган қизнинг ёнидан ўтиб бораётган машина ойнасидан:
— Машинага ўтир, конфет бераман, - дебди бир киши.
— Ўтирмайман, - жавоб берибди қиз.
— Ўтирсанг иккита конфет бераман.
— Ўтирмайман, кетаверинг!
— Чиқақол энди машинага, сенга учта конфет бераман.
— Дада, бу Тикони ўзингиз сотиб олдингиз! Унда ўзингиз юраверинг!
107
Ўқитувчи дарсда:
— Ким фақатгина "4" ва "5" баҳоларга ўқиса жаннатга, кимда-ким "3" ва "2" баҳоларга ўқиса дўззага тушади, - дебди ўқувчиларига.
Шу пайт орқа қаторда ўтирган бир ўқувчи:
— Тирик қолишни эҳтимолиям борми?, - дебди ўрнидан туриб.
124