Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Икки арвоҳ қабристонда гаплашиб ўтиришибди:
Биринчи арвоҳ:
— Сен нимадан ўлгансан?
Иккинчиси:
— Бир куни уйга келсам, остонада бегона оёқ кийим турибди. Хотинимни жазмани билан ушладим, деб ўйлаб уйга югуриб кирсам, ҳеч ким йўқ! Хоналарни текшириб чиқдим, йўқ. Хотиним менга янги туфли сотиб олибди, деб хурсандчиликдан юрагим ёрилиб ўлиб қолдим.
Биринчи арвоҳ:
— Агар ўшанда шкафни ичини очиб қараганингда, ҳозир иккаламиз ҳам тирик бўлардик...
Ўлим тўшагида ётган бой икки ўғлига меъросини тақсимлаб
— Катта ўғлига ўзининг майхонасини, ароқхўр кичик ўғлига эса қолган ҳамма бойлигини қолдиришга қарор қилибди.
Бойни ҳолидан хабар олгани келган дўсти унинг қароридан хабар топгач, дўстига маслаҳат бериб:
— Дўстим, бойлигингни кичик ўғлингга қолдирмоқчимисан? Ахир у ароқхўр бўлса, бир умр йиғган давлатингни олти ойда ичиб тугатади-ку?! – деса,
бой:
— Тўғри. Аммо шаҳарда биттагина майхона бор, у ҳам бўлса катта ўғлимга тегишли бўлади! – деган экан.
Ёқтирган қизим ёнимда, мен машина ҳайдаб кетаётсам, у менга меҳрли боқиб:
— Мени чин дилдан севаркансиз... Мана ҳозир ҳам, мен томонга тез-тез ўгирилиб, ҳар дақиқа мендан хабар олиб турибсиз...
Мен индамадим. "Йўлларда автомобиллар кўп, ён томондаги ойналардан орқадаги машиналарга қараб ҳайдаяпман" демайман-ку унга...!
Сержант янги келган аскарларга:
— Бугун энг ялқов аскарга жуда осон топшириқ бор.
Ҳамма аскарлар "Мен" деб қўл кўтарибди. Орасида фақат битта аскар жим турганмуш.
— Сен нега индамаяпсан?, - дебди сержант.
— Қўлимни кўтаришга эриндим, - дермиш бояги аскар.