Бир куни афандининг дарвозаси таққиллаб қолибди.
— Ким у?, - дебди афанди.
— Уй эгаси борми?, - сўрабди ташқаридаги одам.
— Газданмисиз ёки светданми?, - дебди яна афанди.
— Коллежданман!
— Коллежга-ям пул тўланадиган бўлдими?
— Йўқ, ўғлингизни ўқишга жўнатсангиз бўлди...
Бир куни ҳиндулар қабиласи бошлиғи қабиладошларига ядро қуроли ясашни буюрибди. Қабиладагилар дарҳол битта катта дарахтни йиқитиб, ичини ўйиб, порох билан тўлдиришибди. Четига пилик ҳам ўрнатишибди.
— Энди қайси давлатга отамиз бу қуролни?, - дебди қабилабоши.
— Америкага!, - дебди ҳамма.
Бир пайт ҳиндулар пиликни ёқиб юборишган экан, ҳамма ёқ портлаб, тўс-тўполон бошланиб кетибди. Шунда ҳиндулар бошлиғи вайроналар орасидан:
— Бизда шунақа бўлса, Америкада нима бўлаётган экан?!, - деб бақирармиш.
— Қачон ойлик беришаркин?
— Ҳисобчимиз қайтганидан кейин.
— Нима, у касалми?
— Йўқ, қидирувда!
Аёллар ҳаммомига ўт тушибди. Ўт ўчирувчилар келишса, ҳаммомни олдида бир киши қотиб-қотиб кулар, ўт ўчирувчиларга қараб ҳадеб, — Кеч қолдинглар, кеч қолдинглар, - дермиш.
— Нега кеч қоларканмиз? Ҳаммом ҳали ёниб тугамадику, - дейишса
Ҳалиги киши:
— Ҳаммом ёниб тугамади-ю, яланғоч хотинлар тум-тарақай бўлиб қочиб бўлишди, - дермиш.
Ёшгина йигит кўчадаги кафеда овқатланиб ўтирса, ёнига ширакайф дайди келиб:
— Укам. Овқатингдан менгаям қолдиргин, - дебди. Ҳалиги йигит бўлса:
— Манави кабобданми? Ҳа, манави ошданми?, - деб ҳамма нарсани еяверибди.
— Майли, нимадан бўлса ҳам, - дебди ширакайф киши.
Йигит эса катта-катта ейишда давом этиб:
— Ош, кабобларни таъмини кўрмоқчимисиз, - деб, охири овқатларини тугатгач, — Овқатни мазасини кўриш учун ишлаш керак, - деган экан.
Тўққизинчи синфгача ароқ билан пивони аралаштирганлар, сал кейинроқ бетон аралаштириб юрадилар.
— Азизим, негадир кечаси ухлаб, ором ололмаяпман!?
— Бу табиий ҳол. Ёвузлик ўзи ҳеч қачон тинчимайди.
Эр хизмат сафаридан қайтиб келиб, кийимларини олиш учун шкафни очса, у ерда бегона бир киши ўтирганмуш.
— Нима қиляпсан бу ерда?!, - деса
— Pokemon қидиряпман, - дермиш.
Ярим тунда бир аёлнинг телефони жиринглабди:
— Алло, ким бу?
Гўшакдан маст эркакнинг овози келибди:
— Ҳозир мен телефонда гапиряпманми?
Аёл асабийлашиб:
— Йўқ, телевизорда гапиряпсан!
— Вой, жонли эфирга кийимсиз чиқдимми?!
Бир киши хиёбондаги ўриндиқда ҳафа бўлиб ўтирса, ёнидан ўтиб кетаётган одам сўрабди:
— Нега ғамгинсиз? Нима гап?
— Ёнимга ўтиргин, айтиб бераман!
Ҳалиги одам ҳам ўриндиққа ўтириб, - нима бўлди?, - деса,
— Биз ўтирган ўриндиқни яқинда бўяб кетишибди, - дермиш.
351 352 353 354 355 ... 507