Иккита божхоначи ҳамкасбини туғилган кунига нима совға олишни маслаҳатлашмоқда:
— Балки унга машина совға қилармиз?!
— Ўтган йили совға қилдик-ку...
— Балки яхта совға қилармиз?!
— Иккита яхтаси бор-ку, нима қилади учинчисини...!
— Балки бир кунга навбатчиликда бир ўзини қолдирармиз?
— Ҳа йўқ...! Бу жуда катта совға бўлади!!!
Эшик тақиллабди:
— Кечирасиз, сизга янги чиққан оқ ва қора ранглардаги кўйлакларимизни таклиф қилмоқчиман. Сотиб олинг, зарар қилмайсиз.
— Йўқ, раҳмат, шарт эмас.
— Мана бу оқ кўйлакни қаранг, кийиб мазза қиласиз.
— Керак эмас дедим сизга!
— Аммо бир ўйлаб кўринг.
— Агар яна бир марта шу ҳақда гапирсангиз, зинадан улоқтириб юбораман.
— Бу кўйлакни киймабсиз, бу дунёга келмабсиз...
Уй эгаси кўйлакфурушни зинадан улоқтириб юборди. У бетон устига учиб тушиб, анча вақт ҳаракатсиз ётди. Кейин бир амаллаб ўрнидан турди ва юзларини артиб, яна зинадан кўтарилиб эшикни тақиллатди.
— Оқ кўйлак бўйича фикрингиз тушунарли. Энди қора кўйлак тўғрисида гаплашсак...