Эр уйга кеч қайтса: "Кайси жононингизнинг олдидан келяпсиз?"
Эр уйга эрта қайтса: "Одамларнинг эри кечаю кундуз тиним билмайди, бу кишим эса..."
Эр иш билан жуда банд бўлса: "Ижарачидан фарқингиз қолмади!"
Эр кам пул топса: "Бу пулга мушук офтобга чиқмайди-ку!"
Эр кўп пул топса: "Босар-тусарингизни билмай қолиб, а!"
Эр кам ишлаб, кўп пул топса: "Нима, қароқчига эрга текканманми?"
Эр кўп ишлаб, кам пул топса: "Шунчалик ҳам аҳмок бўладими одам?"
Эр уй ишларига ёрдамлашмаса: "Мен бу уйда чўриманми?"
Эр уй ишларига ёрдамлашса: "Тинчгина телевизорингизни томоша килинг, ишимга аралашмай".
Эр гул совға қилишини билмаса: "Маданиятсиз, ўқимаган!"
Эр гул совға қилса: "Шунинг пулига бир кило гўшт олсангиз, бир ҳафта ердик".
Эр ширин гаплар билан эркаламаса: "Дугоналарим айтганди-я, ҳаммаси тўйгача деб..."
Эр ширин сўзлар билан эркаласа: "Тинчликми, бунақа гапларни кимдан ўргандингиз?"
Аёллар, шунақа тушуниб етиб бўлмайдиган бир мўжиза...
Мусиқачи уйида барабан чалиб ўтирган экан, қўшнилари ажойиб мусиқа овози кўчага ҳам баландроқ эшитилсин деб уни деразасини тош билан синдириб кетишибди.
Мактабда ота-оналар мажлиси бошланибди. Синфнинг энг тўпалончи ўқувчисини отасига ўқитувчи дебди: — Сизни ўғлингиз мактабда ҳар куни ўзини ёмон тутади. Ота: — Нима? Мени шунга чақирдингизми? Ўғлим уйда ҳам ҳар куни тўпалон қилади. Сизни уйга чақиртирмаяпман-ку!?