Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Афанди хонга ғоз пишириб борар эди, йўлда корни очиб, бир оёғини еб қўйди. Хон уни олиб сўради:
— Бир оёғи қани?
— Бу йилги ғозларнинг ҳаммаси бир оёқли экан,— деди-да, Афанди сув бўйида бир оёғини кўтариб дам олиб турган ғозларни кўрсатди. Хон таёқни кўтариб пўписа қилган эди, ғозлар икки оёқлаб қочди.
— Ана, оёқлари иккита экан-ку,— деди хон. Афанди пинагини бузмай жавоб берди:
— Шу таёқ билан биров сизга ҳам ҳамла қилса, икки оёқ у ёқда турсин, тўрт оёқлаб қочар эдингиз.
476
Бир ўзбек билан татар кафега киришибди. Татар 3та булочкани ҳеч кимга билдирмай чўнтагига солиб, ўзбекка мақтанаятганмиш:
— Қара, шипириш дегани шунақа бўлади. Ўрган, студент! — деса
Ўзбек айтармиш:
— Шипиришни ҳозир сенга ўргатаман, — дебди.
Ўзбек сотувчини олдига бориб:
— Хоҳлайсизми, сизга фокус кўрсатаман?
— Қани, кўрилучи?
— 3 та булочка беринг!
— Мана!
Ўзбек 3 та булочкани сотувчини олдида паққос тушириб, оғзини артаётса, сотувчи ғазабланиб:
— Булочкани йўқ қилдингку, номард! Шуми фокусинг? — деса
— Булочкангиз жойида, ана ану татарни чўнтагини қаранг, — дермиш
413
1-синф ўқувчиларига математика дарсини ўтаётган устоз ўқувчилардан сўраяпти:
— Ҳўш болажонлар, нима қилсак 6 сони 9 бўлади?
Орқа партада ўтирган ўқувчи ўрнидан туриб жавоб берибди:
— 6 сонини йиқитиб, оёғини тепага қилиб қўйсак 9 бўлади, устоз...
300
Бир христиан попи шаҳримизга меҳмон бўлиб келиб, ёшгина боладан черковнинг йўлини сўрабди. Бола попни черковга кузатиб қўйибди. Миннатдор поп дебди:
— Баракалла, ўғлим! Эртага ҳам шу ерга келсанг, сенга жаннатнинг йўлини кўрсатаман.
Бола жавоб берибди:
— Черковнинг йўлини билмаган одам, жаннатнинг йўлини қаердан билардингиз?!
298
Бир киши метрода кетаётганида бир йигит келиб:
— 200 сўм садақа қилинг, - дебди.
Киши эса:
— Пулим йўқ эди, - деса.
Бояги йигит:
— Ишлаш керакда оғайни, - дермиш.
437
Бозорда қари онахон балиқ сотувчисини ёнига келган:
— Болам, балиғинг янгими? - деб сўраса, сотувчи:
— Ёзиб қўйибди-ку, тирик балиқ деб онахон, - дебди.
Онахон унга:
— Мен ҳам тирикман болам, лекин янги эмасман, - дебди.
275
Вақт алламаҳал бўлганда дарвозадан кириб келган ўғлига онаси дебди:
— Қаерларда юрибсан? Соат нечи бўлди?! Бор, юравер кўчада!
Бу гапни эшитган ўғли шу заҳоти чўнтагидан телефонини, кимгадир қўнғироқ қилиб:
— Алло, Алиш шўттамисила? Рухсат олдим. Ҳозир чиқаман, - дермиш.
269
— Дада, нимага балетда актёрлар оёқ учида юришади?
— Томошабинлар уйғониб кетмасликлари учун болам.
242
Авваллари телевизорни ёқиш учун катталарни чақириш керак эди.
Ҳозир телефонни ишлатиш учун болаларни чақириш керак.
232
Кафеда официант мижозга буюртма қилинган товуқни қўлида ушлаб олиб келаётганини кўриб жаҳл билан:
— Нега овқатни қўлингиз билан ушлаб олгансиз!? - деса, официант:
— Икки мартта ерга тушиб кетди. Учинчи мартта ҳам тушириб юбормай дегандим... - дермиш.
290