Луқмону ҳаким сўради
— Устоз қайси ойда аёллар кам гапиради
— Феврал ойида
— Нега?
— Чунки феврал ойи, 28 кундан иборат-да
Бир куни адабий журнал муҳарририга шеър қўлёзмаси юборилди. Шеър «Мен нечун тирикман?» деб аталаркан. Шеърнинг ўзи эса жуда узун ва зерикарли экан. Муаллифга жуда қисқа жавоб жўнатилди: «Сиз шеърингизни почта
орқали юборганингиз учун тириксиз. Агар уни идорамизга ўзингиз олиб келганингизда, шубҳасиз, бу ердан тирик чиқмасдингиз»
— Ҳа, ўртоқ кўзинга нима қилди?
— Хотиним помидор билан урди.
— Помидорга шундай кўкариб кетдими?
— Помидор банкани ичида эдида.
Ўғил отасидан сўраяпти:
— Дада, қадимда эркаклар турмуш ўртоғини тўйдан кейингина танишган экан-а?
— Ҳозир ҳам шундай, тўйдан кейин кимлигини биласан уларнинг...
Иккита янги бой учинчи янги бойни қўлтиғидан ушлаб олиб кетяпти. Бир йўловчи уларга қараб:
— Нега буни қўлтиғидан етаклаб олдинглар? Мастмикан, кўп ичворибдими, - деса.
Бойлар:
— Йўғе, буни машинаси ремонтда, ҳечам пиёда юрмаган, юришни ўргатяпмиз, - дермиш
Ҳўш, бизнинг санаторий сизга ёқдими?
— Ҳа. Сизларда шу қадар бемаза овқатлар тайёрлашар эканки, нақд етти килога оздим...
Подшо қаландар либосида йўлда кетаётган эди. Афанди бир дарахтнинг соясида ухлаб ётган экан. Подшо уни уйғотди.
— Ҳа, нима дейсан?! Нега менинг уйқумни буздинг деб дўқ қила бошлади Афанди.
— Биродар, сен яхши кишига ўхшайсан, бир нарса сўрамоқчи эдим, шуни айтиб бергин.
— Хушомаддан Афанди эриб кетиб, ҳовридан тушди:
— Қани, сўра-чи, нима демоқчисан?
— Бу мамлакатнинг подшоси золимми, одилми? Ростини айт.
— Э биродар, нимасини айтасан, у шундай қонхўр, золимки...— деб ёмонлаб кетувди, «қаландар» гапини бўлди:
— Мени танийсанми?
— Йўқ.
— Мен Подшо бўламан.
Афандининг баданига титроқ турди, лекин сир бой бермади:
— Мени танийсанми?
— Йўқ.
— Мен шу шаҳарнинг жинниларидан бўламан. Ҳар ойда уч кун жинни бўламан. Мана бугун жиннилигим бошланган кун.
— Ваниҳоят, "жиннини ёқиш"ни ўрганиб олдим. Жуда фойдали экан. — Сен "ўчиришни" ўрганишинг керак эди-ку!
Пашша чивинга дебди: — Мени навбатчилик вақтим 7:00дан 19:00 гача. Чивин дебди: — Мен 19:00дан эрталаб 7:00гача навбатчилик қиламан унда...!
Америкалик журналист Путиндан: — Меросхўрингиз борми? – деб сўраса, путин: — Бу саволга Байденни ёшига етганда жавоб бераман, - деган экан.
427 428 429 430 431 ... 507