Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Афандининг отаси маҳсидўзга шогирдликка берди, Орадан икки йилча ўтди. Бир кун отаси ундан сўради:
— Насриддин, маҳсидўзликни ўрганай дедингми?
— Устам,— деди Афанди,— зеҳнинг яхши деб мақтайдилар. Бола кўтариш, дўкон супуришни ҳалитданоқ ўрганиб олдим. Худо ҳоҳласа, яна беш-олти йилдан кейин маҳсидўзликни ҳам ўрганиб олар эмишман.
Бир аёл дугонасига телефон қилиб:
— Кеча эрим ишдан келди-ю, овқат ҳалигача тайёрламаслигини кўрдию, идишларни, ойналарни синдириб, сен билан яшагандан кўра суюқоёқ билан яшаганим яхши деб, кетиб қолди.
— Мабодо эрим сеникида эмасми?
Сизнингча, оилада тинчлик-ҳотиржамлик ҳукм суриши учун нималар бўлиши керак?
— Энг аввало, сабр-тоқат, меҳр-муҳаббат, бир-бирини тушуниш ва албатта, уйда камида иккита телевизор бўлиши керак.
Афанди диссертация ёзар эди, ўғли «нима қиляпсиз?— деб сўради.
— Китоб ёзяпман,— деди Афанди.
— Унда нега бошқа китобдан кўчиряпсиз?
— Вой тентагей, шуни ҳам билмайсанми,— деди кулиб отаси,— одам одамдан туғилгандай, китоб ҳам китобдан пайдо бўлади-да!
Ҳайдовчи бир қўли билан рулни бошқариб, иккинчи қўли билан ёнидаги қизни қучоқлаб машина ҳайдаб кетаётган экан.
Уни кўрган ДАН ходими:
— Ҳой икки қўллаб ушла - деб бақириб йўлини тўсса...
Ҳайдовчи:
— Ҳа унда рулни ким бошқаради? — дермиш.