Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Имтиҳон аудиториясига 5та телефон, 4та шпаргалка, 10та ручка-сканер ва битта Ўзбекистон миллий энциклопедиясини яширинча олиб кирган Писмиқжон Итбилмасов Божхона Институтига имтиҳонсиз қабул қилинди.
115
Бир араб шайхига қон қуйиш керак бўлиб қолибди. Уни қони жуда камёб экан, ўхшашини бир яҳудийдан топишибди. Яҳудий рози бўлибди, уни қонини шайхга қуйишибди.
Шайх яҳудийга қон бергани учун машина ва уй совға қилибди. Бир йилдан кейин шу ҳол қайта такрорланибди.
Яҳудий хурсанд бўлиб қон берибди. Шайх унга бир коробка печенье совға қилибди. Яҳудий ҳайрон бўлиб:
— Ўтган сафар менга машина ва уй совға қилгандингиз-ку?
Шайх:
— У пайтда менда яҳудийлар қони оқмаётганди-да
125
Врачлар жиннихонага малибунинг расмини илиб қўйишибди, ҳамма жиннилар: у меники, йўқ меники деб талашаётганмиш, шунда бир жинни четда индамай ўтирганмиш. Врачлар:
— Сен нимага талашмаябсан, деса
— Калити менда, машина қаёққа борарди, дермиш.
127
Бармен олдида бўш стакан турган, ширакайф мижознинг олдига келиб:
— Стаканингиз бўшаб қолибди. Яна битта хоҳлайсизми?
— Иккита бўш стаканни нима қиламан?
180
Цирк директорининг телефони жиринглабди.
— Алло, сизларга гапирадиган от керакми?
Директор жаҳли чиқиб телефонни қўйибди. Телефон яна жринглармиш:
— Алло, сизларга гапирадиган от керакми?
Директор яна трубкани қўйиб қўйибди. Яна қўнғироқ:
— Менга қара ноинсоф! Менга туёқларим билан рақам териш осон деб ўйлаяпсанми?
198
— Тошмат, ўлишингга бир бахя қолибди деб эшитдим?
— Ҳа, тасаввур қилгин-а, Эшмат, бутун ҳаётим кўз ўнгимдан бирма-бир ўтди... Шунинг учун қарзларимни йигиб чиқаяпман, яна унутиб юбормаслик учун. Ўн беш йил илгари олган 10 минг сўмни чўзиб қўй-чи дўст!
142
— Дада-дада! Арчамиз ёниб кетяпти!
— Ёнмаяпти ўғлим, нур сочиб жилоланяпти.
— Ҳа-а... Дада-дада, пардаларимиз ҳам нур сочиб жилоланяпти!
150
Иккита ишёқмас, чойхонада овқатланиб бўлиб, ёнбошлаб суҳбат қурибди:
— Сан ким бўлгин келяпти?
— Манми, ман катта бой бўлсам-да, ҳар куни барра гўштдан тайёрланган таомлар есам...
— Санчи?
— Ман, илон бўлсам дейман...
— Ие, нимага энди илон?
— Ёти.и.и.б юради-да...
110
Бир куни Афандининг чопонини ўғри олиб қочди. Афанди ўғрининг орқасидан қувламай тўғри қабристонга борди-да, бир очиқ гўр устида ўтирди. Бу воқеадан хабардор бир одам Афандига:
— Чопонингизни олган ўғри ҳу, у ёққа қочди, сиз бу ерда нима қилиб ўтирибсиз?—деди.
— Қаёққа қочмасин, барибир ахир бир кун шу ерга келади,— деди Афанди.
119
Қассоб қоронғу кўчада ишдан қайтарди. Қаердандир безори пайдо бўлди-да, йўлини тўсди.
— Пул борми?
Қассоб секин сумкадан болта чиқариб сўради:
— Пулни нима қиласан?
Безори бош эгиб деди:
— Майдалатмоқчи эдим-да ака.
109