Тирбанд автобусда бир йўловчи ёнидаги йигитга қараб дебди:
— Ҳой йигит, гимнастикачимисан?
— Ҳа, қаердан билдингиз?
— Чунки бир оёғинг бу ерда, иккинчиси бир метр нарида турибди.
Қишлоқдан келган иккита йигит шаҳар автобусига чиқиб, ҳайдовчидан сўраётганмиш:
— Мен бу автобус билан Жисмоний тарбия институтига бора оламанми?
Ҳайдовчи:
— Йўқ, - дебди.
Мен-чи, мен бора оламанми? Ҳужжатларимни топширишим керак эди-да, - дермиш иккинчи.
Қари бемор врачга учради. У беморга дори ёзиб бериб тайинлади:
— Мана бу ҳамма дориларни ҳар куни уч маҳал овқатдан кейин бир ҳафта давомида ичасиз.
— Нималар деяпсиз, доктор?! Бунча овқатни қаердан топаман?
«Ким бўлсам экан?» деган мавзуда суҳбат давом этарди.
«Мен стюардесса бўлмоқчиман» деган қиздан ўқитувчи сўради:
— Бу касб ҳақида ҳеч тасаввурга эгамисан?
— Бўлмасам-чи! Стюардесса самолётдаги йўловчиларга овқат ва ичимликлар беради. Агар биронтаси ўзини ёмон ҳис қилса, уни дарҳол очиқ ҳавога олиб чиқади.
Бемор травматолог олдига келибди.
— Илтимос елкамга қадалиб қолган вилкани олиб ташланг, - деса, врач:
— Мени иш вақтим тугади, - дебди.
— Илтимос доктор бир нима қилинг!
Доктор бир касалга бир соатига қарабди-да, вилкани суғириб касалнинг кўзига санчиб:
— Ана бўлди, окулист ҳали бир соат ишлайди. Унга мурожат қилинг, - дебди.