Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир ўзбекдан сўрашибди:
— Нимага сизлар саволга савол билан жавоб қайтарасизлар?
Ўзбек жавоб қайтарибди:
— Ўзингиз нима деб ўйлайсиз?
8
Жарроҳлик операциясидан кейин ҳушига келган беморга врач деди:
— Операциядан олдин ўзингизни жуда ёмон тутдингиз. Бақириб, типирчилаб, ҳамма ёқни остин-устун қилдингиз. Ёнингиздаги шеригингиз сиздан ҳам баттарроқ тўпалон қилди...!
Бемор врачга:
— Албатта-да! Ахир биз деразаларни ювиш фирмасидан келган эдик-да...
6
Она ўғлидан сўради:
— Ўғлим қарачи даданг келяптими?
— Ҳа, келяптилар.
— Даданг йўлни қайси четида келяптилар?
— Иккала четида ҳам онажон!
— ... яна ичибди...!
5
— Адаси, кеча соат бешдан кейин овқат еб, парҳезимни буздим. Илтимос, менга танбеҳ берсангиз, бошқа бундай иш қилмай!
— Менга деса, уятдан ерга кириб кетмайсанми хотин?!
6
Бир одам фолбиндан қарз экан. Ҳалиги одамни уйига фолбин қарзини сўраб борса:
— Нима қилардингиз овора бўлиб?! Менда пул йўқлиги фолингизда аён бўлмадими? - дермиш.
6
— Дўстим, сигирлар ўтлайдиган ўтлоқни биласанми?
— Ҳа, ям-яшил, кенг дала!
— Қўйлар яшайдиган қўрани-чи, биласанми?
— Ҳа, атрофи тахта билан ўралган...
— Италияни харитадаги кўриниши қандайлигини биласанми?
— Йўқ. Нимага мендан буларни сўраяпсан?
— Шунчаки, географиядан кўра, сигир, қўйларни яхшироқ тушунишингни исботлаб бермоқчи эдим.
5
Қари кампир қутқарув хизматига қўнғироқ қиляпти:
— Алло, ҳовлимдаги дарахтда катта айиқ ўтирибди. Ёрдам беринг!
Қутқарув хизматидан бир эркак кучукча етаклаб келибди.
— Холажон, манави милтиқни ушланг. Мен дарахтга чиқиб, силкитаман, айиқ йиқилса, унга қарата ўқ узасиз, - дебди қутқарувчи.
Кампир:
— Кучукчани нимага олиб келдингиз унда?
Эркак:
— Агар айиқни ўрнига ўзим йиқилсам, кучукчага қаратиб отинг!!!
7
Бир кисавур йигит йўлда кетаётса, мотоцикл катта тезликда келиб, уриб юборибди.
Мотоцекилчи қўрқиб, қочиб кетибди. Яқин-ўртада турган ГАИ ходими етиб келиб, ҳалиги боладан:
— Мотоцикл рақамини кўрдингми? - деса, кисавур:
— Кўрмадим-у, лекин ҳужжатлари менда, - дермиш.
5
Моҳирбек билан Мансурбек уйини таъмирлашаётган экан, қўшниси кириб келибди. Моҳирбек секингина Мансурбекни қулоғига:
— Қараб тур, яна бирор асбобни сўраб чиққан, - дебди пичирлаб.
— Сен йўқ дегин, - дебди Мансурбек.
Қўшниси уларга қараб:
— Ҳорманглар! Бугун сизларга аррангиз керак бўладими?, - деса, Моҳирбек:
— Ҳа, кечгача фақат аррани ишлатамиз, - дебди қатъий оҳангда.
Қўшниси хурсанд бўлиб:
— Жуда яхши-да! Ундай бўлса, болғангизни олиб турар эканман-да бугун, - дермиш.
7
— Ҳурматли футбол ишқибозлари, бугунги ўйин футболчиларимиз учун жуда муҳим. Биргина "Гол" ва бизнинг терма жамоамиз чемпионатга йўл олади. Қани йигитлар олға!
Мана ҳужумчиларимиз рақиб жамоаси дарвозасини мўлжалга олишмоқда ва зарбаааааа! Гоооооооооооооооол уролмади!
12