Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
— Ҳурматли футбол ишқибозлари, бугунги ўйин футболчиларимиз учун жуда муҳим. Биргина "Гол" ва бизнинг терма жамоамиз чемпионатга йўл олади. Қани йигитлар олға!
Мана ҳужумчиларимиз рақиб жамоаси дарвозасини мўлжалга олишмоқда ва зарбаааааа! Гоооооооооооооооол уролмади!
Бир кампир никоҳ тўйларда нуқул бўйдоқ йигитларни ёнига келиб:
— Кейингиси сени навбатинг! - деб юраркан.
Уни набираси ҳам бувисини одатини ўрганиб олиб:
— Сиз кейингиси, энди навбат сизга! - деб юрадиган бўлиб қолибди. Фақат бу гапини жанозаларда айтар экан...
Эр-хотин боғчадан болаларни олиб келиш устида баҳслашмоқда.
Эр:
— Сен бор боғчага!
Хотин:
— Сиз бориб келақолинг!
Эр:
— Сенга янги пальто, янги этик олиб бердимми?
Хотин:
—Ҳа!
Эр:
— Ана ўшаларни кийгинда бориб келавер!
Хотин:
— Нимага сиз бормайсиз?!
Эр:
— Мен нима пайпоқ билан соқол олиш учун кўпикда бораман-ми???
Ҳозирги кунда барча хонадонларда эрталабки нонуштани фақат телефон ва ноутбуклар ейишади. Фақат улар дастурхон атрофида эмас, электр токи атрофида қорниларини тўйдириб олишади.