Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Ўқитувчи ўқувчисига дебди:
— Ҳасанбой, нега сен ёзган иншодаги хатолар партадошинг билан бир хил?
Ўқувчи:
— Чунки, бизни ўқитувчимиз битта-да!
131
Эр хотинига қараб:
— Нега янги пакетчали чой сотиб олдинг?, - дебди.
— Ахир эскисини ипи чириб, узилиб кетди, - дебди хотини.
— Бошқа ип боғлаб қўйсанг бўларди-ку, - дермиш эри.
106
— Нега бақиряпсан хотин?
— Анави ерда ўргимчак турибди!
— Нима бўпти, ўргимчак бўлса?!
— У жуда-ям қўрқинчли экан.
— Сен ҳам қўрқинчлисан! У бақирмаяпти-ку!
107
ДАН ходими бир автомобилни тўхтатиб, юкхонасини очиб қараса, ичида ўнта пичоқ турган экан. Ҳайдовчига қараб:
— Шунча совуқ қуролни нима қиласиз?, - дебди.
Ҳайдовчи:
— Мен циркда ишлайман, - деб пичоқларни олибди-да, жанглёрлик қила бошлабди.
Кўчадаги бошқа машинада ўтиб кетаётган ҳайдовчилардан бири ёнидаги хотинига қараб, қўрқув билан:
— Қара хотин, яхши-ям ичишни ташлаганим. ДАН ходимларида янги тест чиқибди, - дермиш.
112
Бир йигит дўстига:
— Қаердасан? Қачон келасан?
— Бўлди, мана етиб келдим. Уйингни ёнгинасидаман...
— Ёлғончи, сен уй телефонингда гаплашиб турибсан-ку!
111
Автобусда бир қари кампир сочларини ўстириб олган ўсмир йигитга қараб:
— Қизим, мана шу пулни ҳайдовчига узатиб юборгин.
— Мен қиз бола эмасман!
— Вой, мақтанишга топган нарсангни қара...
106
Бир психолог талабаларга маъруза қила туриб:
— Сўз билан одамни ҳар мақомга солиш мумкин. Мана, ҳозир тажриба ўтказиб кўрамиз, - дебди-да, қаёққадир телефон қилиб сўрабди:
— Қўзибойни мумкинми?
— Қўзибой бу ерда турмайди, - деган жавоб эшитилибди.
Гўшакни бир дақиқадан сўнг олиб, яна ўша рақамни терибди:
— Қўзибойни чақириб беринг.
— Қўзибой бу ерда турмайди деяпман-ку! – гўшакдан асабий овоз эшитилибди.
— Ана, эшитдингизми, астойдил жаҳли чиқяпти, - дебди психолог.
— Сўз билан одамни жинни қилиб қўйиш мумкин, - деди бир талаба. - Ишонмасангиз, телефонни бериб туринг, ҳозир кўрасиз.
Талаба тезда ўша рақамга қўнғироқ қилиб:
— Алло! Мен Қўзибойман. Мени ҳеч ким сўрамадими?
113
Буюртмачи қурилиш раҳбарига:
— Уйимнинг деворлари жуда-ям юпқа эмасми?
— Ҳавотир олманг, ҳали деворларга обой ёпиштириб чиқамиз!
94
— Уйланганимга ўттиз йил бўлди. Фақат бир марттагина хотиним билан фикримиз бир жойдан чиққан.
— Қачон шундай бўлди?
— Уйимизга ўт тушганда битта эшикдан қочиб чиққанмиз.
110
Бир шаҳарлик олифта йигит coч қўйиб, тор футболка, тор шим кийиб, қулоғига зирак ҳам тақиб олибди-да, қишлоққа меҳмонга борибди. Кетаётса, олдидан қари отахон чиқиб қолибди. Йигит отахонга cалом берибди. Отахон алик олиб, йигитга қараб турибди-да:
— Баракалла, бахтли бўл қизим, - дебди.
102