Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
— Ўғиллик бўлдим!
— Табриклайман! Исмини танладийлами?
— Хотиним танласин. Фамилияси ва отасини исмини танлаб берганим кифоя.
166
— Хотин, тайёрмисан? Бунча имиллайсан? Меҳмонга кечикаяпмиз ахир!
— Жуда бесабрсизда! Бир соатдан бери икки дақиқада тайёр бўламан, деб қулоғингизга танбур чалаяпманми?
118
— Ойижон, ойижон мен ҳамма овқатни еб бўлдим. Мана қаранг!
— Ўғлим, ахир 30га кирдинг-ку. Қачон уйга нон кўтариб келасан-а?
110
— Дугонам хасрат қиляпти:
— Кўйлак сотиб олгани боргандим, сиғмади.
— Хафа бўлганимдан торт сотиб олдим...
— Сиғиб кетди, тушмагур!!!
154
— Алло, бу пожарнийми? Тез етиб келинг, бу ерда жанжал бўляпти!
— Нега бизга қиляпсиз, милицияга хабар беринг!
— Милициялар билан докторлар уришишяпти! Кимга хабар бериш керак, ахир?!
146
— Бувижон, нега кўзойнак тақасиз?
— Кўзойнак тақмасам яхши кўролмайман-да, қўзичоғим.
— Бўлмаса, кўзойнагингизни тақмай туринг, қўзичоғингиз дастурхондаги конфетлардан еб тўйиб олсин.
123
Афандини саройга чақиришибди. Афанди саройга кириб қараса, ҳамманинг қўлида тухум бор экан.
Подшо сўрабди:
— Афанди сани тухуминг қани?
Шунда Афанди айтган экан:
— Шунча товуқни ичида битта хўроз ҳам бўлиш керак-ку!!!
103
70га кирган отахон дуо қилиб сўраяпти:
— Менга куч кувват бер, тўғри йўл кўрсат, - деса.
Буни эшитган кампири:
— Куч қувват сўрайверинг, тўғри йўлга ўзим бошлийман, - дебди
138
Афанди кўчада бир одамни бекордан-бекорга аҳмоқ деди. У одам Афандининг бошига мушт ўқталиб келди.
— Ким аҳмоқ!
— Шу келишинг рост бўлса, мен аҳмоқман,— жавоб берди Афанди.
93
Бошингизни роса бит босибди дўстим
— Ҳа, хабарим бор
— Нима билан даволаяпсиз?
— Ҳеч нима билан, хали бирорта бит касал бўлгани йўқ.
120