Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
70га кирган отахон дуо қилиб сўраяпти:
— Менга куч кувват бер, тўғри йўл кўрсат, - деса.
Буни эшитган кампири:
— Куч қувват сўрайверинг, тўғри йўлга ўзим бошлийман, - дебди
Афанди кўчада бир одамни бекордан-бекорга аҳмоқ деди. У одам Афандининг бошига мушт ўқталиб келди.
— Ким аҳмоқ!
— Шу келишинг рост бўлса, мен аҳмоқман,— жавоб берди Афанди.
Шамолашдан ўлаётган эркак доктордан илтимос қилибди:
— Ман сизга пул ҳам бераман, агар СПИДдан ўлди деб гувоҳнома ёзиб берсангиз!
Доктор:
— Нима сабабдан?!
— Биринчидан: бу билан ўзингизни оқлайсиз, ахир СПИД бедаво-ку. Иккинчидан эса менинг манжалақимга бундан кейин ҳеч ким бармоғини ҳам теккизмайди. У билан 5 йил бўлган жазмани эса, ўзини осиб қўяди!
Мусиқа чалиб унинг ёқимли овозини эшитганингизда бошқа нарсаларни тамоман унутасиз. Клавишалар сизни cеҳрлаб, худди ўзига тортиб олаётгандай туюлади.
Шу пайтда: "Нонга пул беринг, нон олиб чиқиш керак", - деган овоз умуман нотага тушмайди-да.