Бир дангасадан сўрашибди:
— Кун бўйи ҳеч нарса қилмасдан ётавериб, зерикиб, чарчаб кетмайсанми?
— Қанақасига ҳеч нарса қилмасдан, мен ҳар замонда у ёқдан бу ёққа ағанайман - дебди.
Операциядан чиққан бемор ўзига келиб, ўзига ўзи дебди:
— Худога шукур эсон-омон қутулдим.
Шунда ёнида ётган касал:
— Ҳали қувонишга эрта, мени операция қилишганда қайчини унутиб қолдиришган — дебди.
Иккинчи бемор:
— Менда врачни қўлқопи қолиб кетганди — деб турса
Коридордан врачни овози эшитилибди:
— Ҳамширани ҳеч ким кўрмадими?
Жиннихонадаги врачлар жиннилар эндигача даволангандир, деб ўйлаб ҳамма жинниларни йиғибди.
Битта жинни газетани устига ўтирибди. Врачлар келиб жиннидан:
— Нимага бундай ўтирибсан, - деса.
Жинни:
— Бошқалардан баланд ўтирай деб, - деганмиш
— Доктор, очкўзликка қарши бирор малхамингиз йўқми?
— Бор, хозир мен сизга дори ёзиб бераман.
— Фақат кўпроқ, кўпроқ...
Хотининга нима совға қилмоқчисан?
— Ўзимга қолса, ҳеч нарса. Хотинимга қолса, бутун "Отчопар" бозорини сўрайди.
Йигит билан бир қиз ният булоғига борибди. Биринчи йигит ният қилиб сувга танга ташлабди. Кейин қиз ният қилиб танга ташламоқчи бўлган экан, сувга тушиб кетибди. Шунда йигит:
— Ё, қудратингдан, ният қилсанг амалга ошармиша - дермиш.
Пештокида «Кўнгил сирингизни гул воситасида изҳор этинг!» шиори осилган гуллар дўконига бир йигит кирибди.
— Менга бир дона атиргул беринг, - дебди у сотувчига.
— Атиги биттами?
— Ҳа... Мен жуда камгапман!
Кечаси Афандининг уйига қопда буюм кўтарган икки ўғри кирди. Буни пайқаган хотин Афандини аста туртиб:
— Афанди, туринг, уйга ўғри кирди,— деди. Афанди аста шивирлади:
— Жим ёт, мен уйғоқман, овозимизни эшитиб, ўғрилар қопини кўтариб қочиб қолмасин. Мен қопдаги буюмни мўлжаллаб турибман.
— Дугонажон, чатда нима қиляпсан? — Эрни қидиряпман. — Ўзингга умр йўлдошни чатдан қидириб топмоқчимисан? — Ўзимни эримни қидиряпман!
Судья жабрланувчидан сўрабди: — Сизни тилла занжирингизни ўғирлаб қочган шахсни таний оласизми? Жабрланувчи: — Ўғрининг адвокати ҳимоя нутқидан кейин, мени ўзи тилла занжирим бор-йўқлигига ҳам шубҳаланиб қолдим, ўртоқ судья...!
486 487 488 489 490 ... 507