— Ҳар қандай лавозимга розиман. — Марҳамат, мана супурги. Ишни бошлашингиз мумкин. — Нима? Ахир мен институтни тамомлаганман. — Беринг унда. Қандай супуришни кўрсатиб бераман.
Бир куни иккита ўртоқ учрашиб қолишибди.
Бири дебди:
— Нега ўз синфдошингни судга бердинг?
Иккинчиси:
— У мени ёшлигимда “Бегемот” деб чақирарди. Кеча ҳайвонот боғига боргандим, энди билдим бегемот қанақа бўлишини, - деган экан.
3456 - йил. Ўзбекистон тарихи фани. Ўқитувчи қизил таёқни кўрсатиб, сўради:
— Болалар, биласизларми бу нима?
Ўқувчилар жавоб берди:
— Ҳа биламиз. Бу таёқ билан ГАИ қабиласи ов қилган ва оиласини боққан.
Хотин эрига:
— Телефонингизда Одил деб ёзилган рақамга қўнғироқ қилсам, аёл киши жавоб беряпти-ку?!
— Одилни хотини-ям текширяпти, Дилшод деган рақамдан ким қўнғироқ қиларкан деб...