Бир куни ўрмонда барча ҳайвонлар базм уюштириб ўтиришса, бир қуён хансираб келиб, "Жонингдан умидинг бўлса қочиб қол!" дебди.
Ҳамма туриб қоча бошлабди. 2 км югуришгандан кейин шер тўхтаб:
— Мен ҳайвонлар шоҳи бўлсам, ким қувиб келаяпти, - деб сўраса, қуён:
— Эрим уйга маст бўлиб келди. Жаҳли жуда чиққан, - дермиш.
3456 - йил. Ўзбекистон тарихи фани. Ўқитувчи қизил таёқни кўрсатиб, сўради:
— Болалар, биласизларми бу нима?
Ўқувчилар жавоб берди:
— Ҳа биламиз. Бу таёқ билан ГАИ қабиласи ов қилган ва оиласини боққан.
Бир депутат иккинчисидан сўраяпти:
— Нега халқ бизни бунчалик ёмон кўради?
Иккинчиси:
— Мен ҳам ҳайронман...! Ахир бизлар деярли ҳеч нарса қилмаймиз-ку!
Бир куни Афанди "Бугун ош қиламан" деган ҳаёл билан гўшт, сабзиларни тўғраб, қозон осибди. Қараса, гуручи қолмаган экан. Ўйлаб-ўйлаб рўпарада яшовчи бева аёлдан сўрашга қарор қилибди. Қўлида коса билан чиқиб, қўнғироқни босиб, ўйланиб қолибди Афанди:
"Ҳозир мен гуруч сўрасам, бу аёл менга "ош қиляпсизми" дейди. Мен уни меҳмонга чақиришга мажбур бўламан. Ош баҳона мен билан танишиб олиб, кейин ундан қутулолмай юрсам-чи?!" деб ҳаёл суриб турган экан, эшик очилиб қўшни аёл чиқиб қолибди. Афанди бўлса аёлга қараб:
— Э, гуручинг бошшингда қолсин, - дермуш.