Қарға тумшуғида пишлоқ тишлаб, дарахтда ўтирган экан. Бир пайт дарахт тагига айёр тулки келибди-да, қўлидаги газетани вароқлаб ўқий бошлабди:
— Ўрмонимиздаги ҳаёт кундан-кунга яхшиланмоқда. Тез орада ҳар бир дарахт шоҳларида пишлоқлар пишиб туради...
Қарға эса буни эшитиб, тулкининг устидан — "ха-ха-ха", - деб кулган экан, оғзидаги пишлоқ тўппа-тўғри тулкининг қўлига келиб тушибди.
Шунда тулки пишлоқни оғзига солиб, дарахт тепасидаги қарғага:
— Газетадаги хабарлар устидан кулиш яхши эмас, - деган экан.
Суд залида: — Гумонланувчи, нима учун сиз чўкаётган хотинингизни қутқаришга ҳаракат қилмадингиз? Эркак жавоб беряпти: — Мен уни чўкаётганини билмадим. У ҳар доимгидек бақираётганди...!
Йигит севган қизи билан тунда соат 24:00 да сайрга чиқибди.
Қиз ичида ўйлабди:
— Қандай романтик йигитим бора…!
Йигит кулиб:
— Ҳа, мен романтикман! Романтиклар ўзи шунақа. Соат 24:00 да магазин, ресторан, дўконлар ёпиқ вақтда севган қизини сайрга олиб чиқади.