Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Касалхонада йўлагида бир одам қаттиқ ҳаяжонда, у ёқдан-бу ёққа юрибди. Хотинини операция қилган врач чиқиб, ғамгин ҳолатда гап бошлабди:
— Хотинингизни ҳаётини сақлаб қолдик. Лекин у комада. Яхши парвариш қилсангиз, яна ўн йил яшаши мумкин.
Врач эрига қараса, кайфияти бутунлай тушиб кетибди. Йиғлаб юборишига бир баҳя қолганини кўриб:
— Ҳазиллашдим. Хотинингизни сақлаб қола олмадик, - дебди врач.
Бир тентакроқ одам сувда чўкаётган кишини қутқариб олибди.
Орадан кўп ўтмай одамлар тентакни ёнига келиб:
— Сиз уни сувдан қутқариб олган эдингиз, у бўлса ўзини осиб ўлибди, - деса, тентак:
— Ие, ўлиб қолибдими? Мен уни қурисин деб дарахтга илиб қўйгандим, - дермиш.
Иккита олифта йигит шаҳар ташқарисидаги кўримсиз бир меҳмонхонага киришибди. Йигитлардан бири меҳмонхона хизматчисига:
— Бу молхонада бир кеча тунаш нечи пул? – дебди ҳақоратомус.
Меҳмонхона хизматчиси:
— Битта мол учун 50 минг, иккита молга 100 минг бўлади, - деган экан.
ГАИ ходимининг оғир оёқ рафиқаси турмуш ўртоғи билан хизмат машинасида кетаётиб, хотинининг кўзи ёрийдиган бўлиб қолибди. Туғилаётган фарзандлари эгизак экан. Хасан туғилиб, дадасига кўзи тушибди-ю, шундай деб қичқирибди:
— Ҳусан, чиқмай тур! Гаига тушиб қолдик!
Эчки катта ўрмонга нозир қилиб тайинланибди. У типратиканни “Тиканларинг жамоат жойида хавфли”, деб қамаб қўйибди. Қамоқхона камерасига кирса, лайлак ўтирганмиш.
Типратикан унга ҳасрат қилибди:
— Қара, тиканим учун қамашди. Бу табиатдан шунақа бўлсам, мен нима қилишим керак?
Лайлак:
— Э, бу ҳеч нарса эмас! Мени ҳар йили қишда қайси даромад ҳисобига жанубга дам олгани учиб кетасан деб қамашади... - дермиш.