Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Қари отахон набираси билан овқатланиб ўтиришса, набираси гапирмоқчи бўлиб, энди оғиз очса, бобоси:
— Овқат пайтида гапириб бўлмайди, - деб танбеҳ берибди.
Овқатланиб бўлгач, "Энди гапир" деса, набираси:
— Боя овқатингизга пашша тушиб қолганди, шуни айтмоқчи эдим, - дермиш.
56
Бемор истималаб касалохонага келибди. Уни кутиб олган ҳамшира сўрабди:
— Шиппак олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Кийимларингизни олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Кўрпа ва ёстиқларимиз қолмади. Олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Мана бу рўйхатдаги дорилар ҳам қолмаган. Олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Ёнингизда турган оқ халатли йигит ким?
— Ҳар эҳтимолга қарши врачни ҳам ўзим билан олиб келдим.
49
Хотин эрига:
— Шкафимизни қаранг! 10 йиллик эски матох! Янгисини олайлик!
— Хўп, оламиз.
Хотин яна эрига:
— Совутгич ҳам эски.
— Янгисига алмаштирамиз.
Хотин давом этиб:
— Телевизор ҳам жуда эски бўлиб қолган! Алмаштириш керак!
Эри:
— Хой хотин! Сен ўзингга бир қара! Сен ҳам нечи йилликсан? Мен индамаяпман-ку!
58
Ойим менга нуқул "Уйда ўтираверсанг, ҳеч нарсага эришолмайсан!" дер эдилар.
Энди эса уйда ўтириб, дунёни қутқаряпман.
49
Баъзи қоғоздаги ҳисоботлар стрелкасиз соатга ўхшайди.
Рақамлар бор-у, маъноси йўқ!
226
Психолог аёл кишидан сўрабди:
— Қайси аёл эрини қандай бўлса шундайлигича қабул қилади?
Аёл:
— Фақат ер қабул қилади, - деб жавоб берган экан.
116
Ҳаммаси ўша пайтларда бошланган эди: "Бегим, мен сизни қандай бўлсангиз шундайлигизча севаман!"
Тўйдан кейин эса: "Чекманг!", "Ичманг!", "Сўкинманг!", "Қаерда юрибсиз?"...
Мен бўлсам лаққа тушиб ўтирибман уни ёлғон ваъдаларига...
56
Бой амалдорнинг ўғли машинасида 2 кишини уриб юборибди. Бири машинанинг олд ойнасига урилибди. Иккинчиси эса йўл четидаги ариқ ичига тушиб кетибди.
Суд иши кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилаётганмиш:
“Биринчи пиёда машинанинг олд ойнасини синдиргани учун 2 йилга, иккинчи пиёда воқеа жойидан яширингани учун 3 йилга озодликдан маҳрум этилсин!”
50
Шунчаки ўрнимга ётсам – ухлаб қоламан.
Китоб ўқиш учун ётсам - ухлаб қоламан.
Бироз телевизор кўрай, деб ётсам – ухлаб қоламан.
Ухлаш учун ётсам, ухлаб бўпман!!!
61
Профессор:
— 1565 йили нима бўлган?
Талаба:
— Шекспир туғилган.
Профессор:
- 1566 йилда-чи?
Талаба:
— Шекспир бир ёшга тўлган.
58