Ишдан қайтган эр овқатланишга ўтирса, хотини сўрабди: — Пайпоғингизни алмаштирмадингизми? — Алмаштирдим, - дебди эри. — Ишдан кийиб келган пайпоқни ечинг! - дебди яна хотини. — Ечганман хотин, - деса, хотини: — Унда нега бунақа ҳид келяпти? - дебди. Эри: — Шунақа қилишингни билиб, ечган пайпоғимни чўнтагимга солиб олган эдим, кўрсатаман деб, мана, - дермиш эри.
Талаба йигит ёзги сессиялардан сўнг отасига телефон қилиб: — Дада, "Бешикдан қабргача илм изла" деб айтар эдингиз... Отаси: — Ҳа, ўғлим шундай. Нимага сўраяпсан? Ўғли: — Мен яна имтиҳонлардан ўта олмай, кейинги йилга қолдирилдим.
Раҳбарининг имзосини қўйиб ўрганган бухгалтер, ишдан бўшагач раҳбарини номига бешта кредит олишни уддалаган экан.
Агар қўл телефонингизни қуввати иш кунининг охирига келиб 95%ни кўрсатаётган бўлса, демак шу куни ростан ҳам ишлангансиз.
Ота ўғлига: — Сен пианинода кўпроқ машқ қилишинг керак. Ўғли: — Бундан ортиғи бўлмайди. Бутун подезд кўчиб кетди-ку.
Иккита қарға дарахтда гаплашиб ўтиришса, осмондан самолёт учиб ўтибди. Биринчи қарға: — Самолётни қара. Жуда тез учади, - деса, иккинчиси: — Сени ҳам думингни ёқишса, сен ҳам шунақа тез учасан, - дебди.
Эр хотинидан сўрабди: — Синган тишларингни даволатиш учун сенга нечи пул берган эдим? — 2 млн. бергансиз. — Камроқ гапирганинг маъқул. Энди пул бермайман!
Бир қиз кетаётганда орқадан хуштак овози эшитилибди. Қиз хурсанд бўлиб орқасига қараса, бир одам итини чақираётганмуш.
Америкаликлар нон ўртасига гўшт солиб, гамбургер деб аташди. Италияликлар хамир ўртасига сыр солиб, пицца дейишди. Турклар хамир ичига қийма солиб, донар деб аташди. Руслар хамирга картошка солиб, пирашки деб аташди. Ўзбеклар хамир ичига пиёздан тўлдириб солиб, гўштли сомса деб ном қўйишди.
Қари отахон набираси билан овқатланиб ўтиришса, набираси гапирмоқчи бўлиб, энди оғиз очса, бобоси: — Овқат пайтида гапириб бўлмайди, - деб танбеҳ берибди. Овқатланиб бўлгач, "Энди гапир" деса, набираси: — Боя овқатингизга пашша тушиб қолганди, шуни айтмоқчи эдим, - дермиш.
45 46 47 48 49 ... 507