Профессор:
— 1565 йили нима бўлган?
Талаба:
— Шекспир туғилган.
Профессор:
- 1566 йилда-чи?
Талаба:
— Шекспир бир ёшга тўлган.
— Янги йил байрамида соат 12:00га бонг ураётса, бир эркак ният қилибди:
"Шу йили соҳибжамол, чиройда тенгсиз қизлар билан танишиб олай...! "
— Хўш, танишибдими чиройли қизлар билан?
— Ҳа, албатта! Хотини яна иккита эгизак қизалоқларни туғибди...
— Одил айт-чи, Пушкиннинг "Татьянага мактуб" асарини ўқиб келдингми?, - сўрабди ўқитувчиси.
— Йўқ!, - дебди ўқувчи.
— Нега?
— Ўзингиз айтгансизку, "Бировни мактубини ўқиш ёмон одат" деб, - дермиш.
Бир жинни қўлига кўзгу олиб, шеригига деди:
— Қара манави одам менга ўхшаркан.
Иккинчи жинни ҳам кўзгуни шеригининг қўлидан олибди-да:
— Аҳмоқ! Ахир бу менманку!, - деган экан.
Боласини олиб кетиш учун боғчага келган она тарбиячи ўриндиқда ухлаб ётганини, болалар эса майдончада бир ўзлари телефон ўйнаб ўтиришганини кўриб жаҳли чиқиб кетибди. Тарбиячини тепасига бориб баланд овозда:
— Бу нимаси? Ҳамма болалар қочиб кетишади-ку, - деса,
Тарбиячи:
— Тинчланинг, ҳеч қаёққа кетишмайди. Чунки Wi-Fi фақат майдончани ичида ишлайди, - дермиш.
— Хотин, қаёққа кетяпсан? — Дўконга. — Пластик картамни олдингми? — Ҳа, олдим. — Ичидаги пулларни ишлатмагин!
Уйда Wi-FI ишламай қолди. Ҳозир бориб идишларни юваман, кирларни юваман, уй тозалайман, кечки овқатни тайёрлайман, ... Ие, ана бўлди! Ишлаб кетди!
Раҳбарининг имзосини қўйиб ўрганган бухгалтер, ишдан бўшагач раҳбарини номига бешта кредит олишни уддалаган экан.
Дорихонада: — Гижжа ва паразитларга қарши дори беринг. — Катталар учун ёки ёш болаларгами? — Узр, мен гижжаларни ёшидан бехабарман!
Бир киши тилла балиқ ушлаб олибди. — Тила тилагингни эй яхши инсон! - дебди балиқ тилга кириб. — Машина олишни истайман, - дебди киши. — Кредитгами ёки нақдгами? - дебди балиқ. — Пахта ёғида қовурайми сени ёки писта ёғидами? - дебди ҳалиги киши.
47 48 49 50 51 ... 507