Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
— Лотореяда пул ютиб олсам нима қиласан?
— Вой адаси, пулни ярмини берсангиз, ҳамма айтган ишларингизни қилиб қўярдим.
— Жуда яхши! Лотореядан 100 минг сўм ютуқ чиқди. Мана 50 минг. Ҳовлидаги қорларни тозала, машинамни ювиб қўй, бозорга бориб рўзғор қилиб кел!
64
Кўп қаватли уйда яшайдиган йигит дўстини хонадонига меҳмонга чақирибди. Дўсти қараса, деворда катта темир тоғора осилиб турган экан.
— Бу нимага керак? – деб сўраса, дўсти дебди:
— Бу гапирадиган соат, мана қара, - деб тоғорани қаттиқ урса девор ортидан қўшнисини: “Минг лаънат, 3 дан 15 дақиқа ўтди” деган овози эшитилибди.
68
Ота уйланиш тараддудида бўлган ўғлига дебди:
— Тўйни иложи борича ортга суришинг керак.
Ўғил:
— Нега ада? Қудаларингиз нима дейди?!
Ота:
— Ким нима деса десин. Ҳарна ўйнаб-кулиб яшаб қолгин дейман-да...
68
Қаюмов Аҳад деган бир йигит синфдошларидан ҳеч қачон аввал фамилияси кейин исмини айтиб чақирмасликни илтимос қилибди.
238
Бир ўғри олтин балиқни тутиб олибди.
— Тила тилагингни! Хоҳлаган нарсангни муҳайё қиламан, - дебди балиқ.
— Қўлингдан нима келади ўзи? - дебди ўғри.
— Ҳамма нарса. Мана масалан кеча бир йигит мендан 100 минг доллар сўради, бердим, - дебди балиқ.
Ўғри ўйланиб туриб:
— Шу йигитни уй манзилини бер менга, - деган экан.
54
Судя:
— Нега сиз нуқул кундуз куни ўғирлик қилгансиз?
Айбланувчи:
— Кечаси кўп пул билан юришга қўрқаман-да.
52
Бола адасига:
— Сиз уйда кимсиз?
Адаси:
— Мен бу уйда директорман.
Кунларнинг бирида бола адасига:
— Ада, сиз хизмат сафарига кетганингизда уйимизга янги директор келди...
56
Икки талаба суҳбатидан:
— Тинчликми, нега хомушсан?
— Севган қизимга iPhone 11 олиб бериш учун 1 йил пул йиғган эдим. Кеча шу пулга овқат олиб еб қўйдим.
— Овқат? Ўзи нечи пул йиғган эдинг?
— 18 минг сўм.
58
Қизи:
— Ада, мен дўстимни уйига дарс тайёрлагани кетяпман.
Отаси:
— Ўйда ўтир! Ҳеч қаерга бормайсан! Онанг ҳам 15 йил олдин бизникига дарс тайёрлагани келган эди, ҳалигача кетказолганим йўқ!
51
Боғча болалари касалликка қарши эмланибди. Бир болакай спиртли пахтасини олиб ҳидлаётганмиш.
— Нега унақа қиляпсан? - дейишса, болакай:
— Адамни ҳиди келяпти, - дермиш.
60