Ўзбек, қозоқ, қирғиз далада шашлик қилиб ўтиришса, дев келиб қолибди.
— Ҳозир уччалангни ҳам ейман. Фақат кимдан бошлашни аниқлаб олишим учун, ҳозир анави кўриниб турган тепаликка югуриб бориб, орқага қайтасизлар. Ким охири қайтса, ейишни ўшандан бошлайман, - дебди.
Уччаласи югуриб кетибди. Биринчи қозоқ, иккинчи бўлиб қирғиз қайтиб келибди.
Дев:
— Демак, биринчи ўзбекдан бошлар эканман, - деса, қирғиз девга қараб:
— Ўзбек келмаса керак. Тепаликни орқасига ўтиб, уйига кетварди, - дермиш.
Она беш ёшли ўғлига танбеҳ берибди:
— Ҳадеб қўшнимизни уйига чиқаверма! Ўзини болалари кўп, ёқмайсан!
Ўғли:
— Нега энди? Ҳар чиққанимда, онаси:
— Келақол. Сен етмай тургандинг ўзи!, - дейди-ку...
Олдинлари супермаркетга 2 минг сўм билан кириб, 2 та кола, 3 пачка чипс, 2 қути писта олиб чиқардим.
Ҳозир ҳамма ёққа камера қўйиб ташлашибди...
— Алло, бу Бобур-акани номерими???
— Йўқ, мен Шахнозаман!!
— Алдаманг, Бобур-акани номерику бу тўғрими??
— Э, қанақа Бобур? Мен Шахнозман!!!-
— Унда нимага эримни телефонида Бобур деб ёзилибсиз??!!
Шифокор кўригида: — Айтинг-чи доктор, менга шу пуллик операцияни қилиш зарурми? — Албатта! Бу операциясиз умуман Амирсойга бориб бўлмайди. — Мен Амирсойга боришни хоҳламайман! — Сиз ҳақингизда гапирмадим...
Шогирд устозидан сўради: — Қайси ойда аёллар камроқ гапиради? Устоз жавоб берди: — Февраль ойида. Чунки бу ой 28 кундан иборат.
Эр-хотин таътилга отланишибди. Хотин: — Болаларни ойимникига, кучугимизни қўшнига ташлаб кетамиз. Мушукни дугонамникига олиб бориб қўяман, - дебди. Эри ўйланиб туриб: — Хотин, уйимиз шунақа тинч бўлса, қаерга кетамиз. Уйда дам олақолайлик, - дермиш.
Бир киши ўғли 18 ёшга киргунча алимент тўлабди. Ўғли 18 га тўлган куни уни чақириб: — Бориб онангга айт! Энди алимент олиб бўпти мендан. Шу гапни эшитганда онангни юзини бир кўрай! - дебди. Бола онасига келиб гапни айтибди. Онаси: — Ҳозир бориб адангга айт. 18 йилдан бери аниқ ўзини ўғлига алимент тўлабдимикан? Шу гапни айтганингда адангни юзини бир кўрай! - деган экан.
Тан олишга мажбурман! Хитойда чиққан нарса биринчи мартта бунча кўпга чидади.
Чекка бир қишлоқдаги болалар боғчасига текширувчилар келибди.
— Болажонлар, сизларга боғча ёқадими?
— Ҳа!
— Нимаси ёқади?
— Боғчамизни ҳовлисида ҳовуз кавлаб беришди. Бош билан шўнғишни машқ қиляпмиз. Ўрганиб олсак, сув тўлдириб беришаркан...
41 42 43 44 45 ... 507