Русча: Пока! Немисча: Wiedersehen! Инглизча: See you! Туркча: Gule gule!
Ўзбекча: Бўпти. Гаплашамиз. Уйдагиларга салом деб қўй! Уйга ўт, чой ичамиз.
Тиббиёт институтида ўқитувчи талабаларга савол беряпти:
— Қайси органларда паразитлар кўпроқ яшайди?
Талаба жавоб берибди:
— Давлат органларида энг кўп учрайди...
— Сизнинг пул тўплаш имкониятингиз борми?
— Имкониятим бор, лекин пулим йўқ-да ...
Шифохонада мажлис бўлмоқда. Пульмонолог(ўпка шифокори) ўртага чиқиб:
— Менинг маошимни 2 баробар кўтаришингиз керак. Чунки инсонда ўпка иккита бўлади.
— Қабул қиламиз, жойингизга боринг.
Шундан сўнг қулоқ, кўз, буйрак шифокорлари ҳам шуни талаб қилишибди. Ҳаммаларининг
талаблари қондирилди. Кейин бир шифокор ўртага чиқди. Раҳбарлар сўради:
— Сиз кимсиз?
— Стоматологман.
— Ўтиринг жойингизга!
Қуруқ ойликка яшаяпман деб, ONIX автомобилини 150 минг долларда сотиб олсам ҳеч ким ҳайрон бўлмайди. Лекин 1 йилдан кейин уни яна 150 минг долларга сота олсам, ҳамма менга қойил қолади.
— Алло, бу устахонами? — Ҳа, эшитаман! — Принтерим қоғозларни ғижимлаб ташлаяпти...! — Жуда яхши. Уни хожатхонага олиб кириб қўйинг.
Мутасадди ташкилот раҳбарларидан бири мажлисда: "Ҳисоб-китобларимиз шуни кўрсатдики, сигарет чекувчилар давлатимиз бюджетига фойда келтиришар экан. Ҳаётдан эрта кўз юмган ҳар бир чекувчи нафақахўр фуқародан ўртача 150 млн. сўм пулни тежаб қолишимиз мумкин-ку! Сигарет қутисини устига шу маълумотни ёзиб чиқариш керак!"
Касалхонада: — Нима учун операция хонасидан бақирган овоз эшитиляпти? — Бемор бақиряпти. — Наркоз қилишмадими унга? — Ҳозир қилинди. Ҳали ҳушидан кетгани йўқ. — Врач шошилиб қоринни кесиб юбордими? — Йўқ. Врач интернетга кириб, "Ок гугл. Аппендикс қайси тарафда жойлашган" деган эди, бемор уни гапини эшитиб қолди.
ЙПҲ ходими ҳайдовчини тўхтатиб сўрай бошлабди: — Ҳайдовчилик гувоҳномангиз борми? — Бор, марҳамат. — Машинани техник кўрик ҳужжати борми? — Албатта. — Суғурта полиси? — Бор. — Аптечка? — Бор. — Ўт ўчиргич? — Бор. — Машинангизда радио приёмник борми? — Бор. Нега? — Мусиқани шўхидан қўйинг! — Нега ахир. Ҳамма нарсангиз бор экан. Ҳозир рақсга тушаман пул қистирарсиз ҳеч бўлмаса...!
Бир куни эр-хотин уришиб қолибди.
Эри:
— Сен билан ортиқ яшай олмайман. Нарсаларингни олгин-да, ота уйингга жўна! – дебди.
Хотини кетибди.
Кун кеч бўлгач, эри секин телефонни олиб хотинига қўнғироқ қилиб дебди:
— Онаси, борайми...?!
— Майли. Фақат битта шартим бор.
— Ҳўш?..
— Ошхонага киринг.
— Кирдим.
— Қўлингизга ликопчани олиб, уни зарб билан ерга уринг!
— Урдим.
— Энди синиқларини йиғиб, аввалги ҳолига келтиринг.
— Ие, хотин. Мен пластик тарелкани ерга ургандим. Сингани йўқ...!
— Оббо! Минг йиллик ривоятни расво қилдингиз. Келинг, тезроқ олиб кетинг. Ота-онамга бирровга келдим, дегандим, - дебди хотини.
40 41 42 43 44 ... 507