Учта жинни мотоциклда қочиб кетаётган экан, йўлда ГАИ ходими таёқчасини кўрсатиб, "тўхтааа", - деса
Жиннилар:
— ЭЭ, қаерга ўтирасан, жой йўқку, - деб ўтиб кетишибди.
— Озгина сабр қилинглар! Уйингиз исиб қолади. — Ие, газ келадими? — Йўқ, баҳор келади.
Тўққизинчи синф ўқитувчиси винеткага пул олиб келмаган ўқувчиларга дебди:
— Йигирма йилдан кейин синфдошларингизни суратларига қараб эслаб юрасизлар.
Ўқувчилардан бири:
— Раҳматли устозларимизни ҳам эслаб ўтирамизми?!
Бир кун устоз Севарадан сўради:
— Ватан нима?
— Ватан бу менинг онам...
— Ўтир яхши. Шаҳзода тур! Ватан нима?
— Ватан Севаранинг онаси.
Мактабда биология ўқитувчиси дарсни ўқувчиларга тушунтирмоқда:
— Мана қаранглар! Бир стакан ароққа чувалчангни солсак, у ҳалок бўлади. Айтинглар-чи, ароқ инсон организмига қандай таъсир қилар экан?
Ўқувчилар:
— Демак, инсон ароқ ичса, ичидаги ҳамма гижжалар ўлар экан...
Тез ёрдамга қўнғироқ. Аёл киши:
— Алло, тезоқ етиб келинг. Ўғлим суварак еб қўйди.
— Ҳечқиси йўқ! Кўнгли беҳузур бўлиб, чиқариб юборади.
— Мен ўғлимга “Суваракка қарши дори”ни ичирган эдим...
— Тез манзилни айтинг! Йўлга чиқяпмиз!
Бир фермер отахоннинг оқ ва қора моллари боракан. У отахондан журналистлар интервью олгани келишипти.
— Отахон бу молларингиз бир кунда қанча сув ичишади?
— Оқими қорасими?
— Оқи?!
— 2 пақир сув ичади кунига...
— Қорасичи???
— Уям...
— Отахон бу моллариз кунига қанча хашак ейди?
— Оқими қорасими?
— Оқи?!
— 4 тоғорадан хашак ейди..
— Қорасичи?
— Уям...
— Отахон бу моллариз кунига қанча сут беради?
— Оқими қорасими?
— Оқи?!
— 15 литрдан сут беради болам...
— Қорасичи???
— Уям...
— Эй, отахон одамни эзвордингиз. Савол берсак, оқими қорасими дейсиз, оқи десак, мана бунча дейсиз қорасичи десак уям дейсиз. Бу нимаси?
— Эй болам оқи узимникида.
— Ҳа тушунарли қорасичи, деса...
— Уям.... дермиш
— Хўш, Ҳусанов! Ер қандай шаклда? — Тўртбурчак устоз. — Яхшилаб ўйлаб кўр! Ерни шакли қандай? — Учбурчак устоз. — Чиқ синфдан! Сендек ўқувчи ҳеч кимга керакмас! — Бекор қилдингиз! Устоз, ҳали кўришамиз! Ер думалоқ!
Мактабда иккита ёши катта кишилар учрашиб қолибди: — Кечирасиз, сиз ўғлингизга келган бўлсангиз керак?! — Йўқ, мен синфдан-синфга қолавериб мактабни ҳалиям тугата олмадим. Сиз-чи? Турмуш ўртоғингиз ўқитувчи бўлса керак, уни кутиб олиш учун келдингизми? — Қаёқда?! Дадамни дарслари тугаса, уйга олиб кетиш учун келдим.
Шаҳар ҳокими Афандига буюрди:
— Менга бир баҳайбат, қопағон ит топиб келинг!
Афанди эса, буйруқнинг аксини қилиб, ювош бир ит топиб келди. Ҳоким Афандини койиди:
— Мен сизга «қопоғон ит топиб келинг!» десам, жуда ювош итни олиб келибсиз.
Афанди бепарво жавоб берди:
— Тақсир, хотиржам бўлинг, бу жанобларининг олдида беш-олти кун турса, ўзларидан таълим олиб, занжирини ҳам узадиган бўлиб кетади.
6 7 8 9 10 ... 507