Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Қотилликда айбланган одамни суд қилишяпти. Судья:
— Сиз хотинингизни болта билан ўлдиргансиз!
Суд залидан овоз келди:
— «АБЛАҲ!!!».
Судья:
— Сиз яна қайнонангизни ҳам болта билан ўлдиргансиз.
Суд залидан яна овоз келди:
— «ИФЛОС!!».
Судья бақирган одамга:
— Жаноб, бу кишининг қабиҳ жиноятлари жаҳлингизни чиқараётганини биламан, лекин яна бир марта бақирсангиз, залдан чиқазиб юбораман.
— Узр, жаноб судья, ман бу кишининг 22 йиллик қўшнисиман. Бу аблаҳдан ҳар доим болта сўрасам, болтам йўқ дерди.
Икки чукча кетаётса, бири иккинчисига:
— Қара, мен 10 доллар топиб олдим!
— Маладес, ие нимага ташлаб юбординг?
— Қалбаки экан.
— Қаердан билдинг?
— 10 да иккита ноль борлигини кўрганмисан?
Янги йилни нишонлаб тонгга яқин бир аҳволда уйга кириб келган эрни хотини кутиб олибди. — Юзимга қарашга энди қандай чидайсиз? – дебди хотини. Эр бўлса унга: — Ҳечқиси йўқ онаси, шунча йил чидаб келяпман, бу ёғи ҳам қарайвераман, - дермиш.
Ўқитувчи сўрабди: — Алишер, нима учун "Менинг маҳаллам" мавзусидаги иншоинг Қодиржоннинг иншоси билан бир хил ёзилган. Алишер дебди: — Чунки мен Қодиржон билан битта маҳаллада яшайман-да!
Бола уйга келиб адасига деди: — Бугун мактабда 5 баҳо олдим. Адаси сўрабди: — Қайси саволга жавоб бердинг? Бола: — Атом заррасида нечта молекула бор? - деган саволга 2 та деб жавоб бердим. Отаси: —Атомда молекула 3 та-ку?! Бола: — Ҳамма 1 та деб жавоб берди. Меники тўғри жавобга яқин келди.