Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Хорижлик жиноятчига суд жараёнида таржимондан фойдаланаётган экан:
Прокурор:
— Айт! Пулларни қаерга беркитдинг?
Таржимон таржима қиляпти:
— Пулларни қаерга беркитганингни сўрашяпти.
Жиноятчи:
— Айтмайман!
Таржимон:
— Айтмас экан.
Прокурор:
— Агар айтмасанг, сени ўлимга ҳукм қиламиз.
Таржимон таржима қиляпти:
— Айтсангчи! Бўлмаса ўласан!
Жиноятчи:
— Пулларни фалон жойга беркитганман.
Таржимон яна таржима қиляпти:
— Ўлдираверинглар! Айтмайман деяпти.
33
Умримда биринчи мартта хорижга дам олиш учун коронавирус сабабли бора олмаяпман!
Олдинлари пулим йўқлиги учун бора олмасдим.
38
Болакай уйда хафа бўлиб ўтирса, ойиси сўрабди:
— Нега хафасан ўғлим:
— Карантин менга жуда қимматга тушди. Қанча соф фойдадан қолиб кетганимни билсангиз эди...! - дебди болакай.
Онаси:
— Қанақа фойда? - сўрабди онаси ҳайрон бўлиб.
— Биласизми ойи, шу кунларда рамазон айтиб қанча пул топардим, - дермиш болакай.
39
Кунингни яхши ўтиши об-ҳавога эмас, ёнингдаги инсонларга боғлиқ.
37
Баъзида будильник уйғонишга ёрдам беради. Лекин кўпинча ухлашга ҳалақит беради.
35
— Бу ерда Wi-Fi ни пароли қанақа?
— Бемор, ахир сиз реанимациядасиз!
— Вой, намунча узун парол!? Майли, катта ҳарфлар билан ёзаманми?
37
Афанди эшагини етаклаб кетаётса, олдидан катта амалдор чиқиб қолибди.
— Ҳа, афанди! Эшагингизни мактабга олиб кетяпсизми? – дебди амалдор кулиб.
— Тўғри топдингиз. Мактабга кетяпти. Ўқисин! Яхши ўқиса, келажакда катта амалдор бўлади, - деган экан ҳозиржавоб афанди.
36
Чумолилар билан фил уришиб кетишибди. Фил бир силкинган экан, ҳамма чумолилар ерга тўкилиб тушибди. Фақат битта чумоли филни бўйнига осилиб қолган экан, пастда турган чумолилар “Томоғидан бўғ!” деб бақиришармиш.
42
Бир мижоз ресторанга кириб официантга:
— Жанжал бўлмасидан менюни олиб кел! – дебди.
Официант ҳайрон бўлиб менюни келтирибди.
Кейин мижоз ҳар гапида “жанжал бўлмасидан уни олиб кел! Жанжал бўлмасидан буни олиб кел!” деяверибди.
Охири официант ундан сўрабди:
— Нега ҳар гапингизда жанжал бўлмасидан…! Деяверасиз. Қачон, нега жанжал бўлади? – деса, мижоз:
— Жанжалми? Энди бўлади. Чунки мени тўлагани пулим йўқ! – дебди.
31
Бир одамнинг уйи бор экан-у, эшиги йўқ экан.
Нима қилишини билмай, уйини сотиб эшик сотиб олибди.
40